loader
Foto

Тоғли Қорабоғ можароси борасида 6 та асосий масала (Инфографика)

1. Тоғли Қорабоғ можароси қачон ва қандай бошланган?

20-асрнинг бошларида Тоғли Қорабоғ ҳудудига кўчириб келинган арманлар, Совет ҳукумати таназзулга юз тутганидан сўнг, Тоғли Қорабоғни Озарбайжон таркибидан Арманистон таркибига ўтказишни талаб қилиб чиқдилар. Қарама-қаршиликлар қуролли тўқнашувларга, 1990-йилларда эса кенг кўламли урушга айланиб кетди. Озарбайжон ерларининг 20%и арманлар босқини остида қолди, миллиондан ортиқ киши қочқин ва мажбурий кўчирилган кишиларга айланди.

2. Бундан 26 йил олдин имзоланган Бишкек баённомаси қоғозда қолиб кетди.

1994 йилнинг 4-5 май кунлари ўқ отишни тўхтатиш ҳақида шартнома – Бишкек баённомаси имзоланди. Гарчи Бишкек баённомаси Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги жанговар ҳаракатлар фаол босқичини тўхтата олган бўлсада, ўтган 26 йил ичида томонлар барибир тинчлик йўлини топа олмадилар.

3.Нима учун халқаро ташкилотлар ечим топа олмади?

1992 йил 24 мартда ЕХҲТ можарони тинч йўл билан тартибга солишга кўмаклашиш мақсадида Минск гуруҳини шакллантирди. Ушбу гуруҳга Россия, Франция ва АҚШ раислик қилади. ЕХҲТ Минск гуруҳи, бу муаммоларни ҳал қилиш учун ташкил этилган бўлсада, шу йиллар мобайнида муаммони тинч йўл билан ҳал этишни яқинлаштира олмади.

4. Тоғли Қорабоғ можаросини тартибга солишга Россия қандай ҳисса қўшди?

Россия бир томондан, ЕХҲТ МГ раисларидан бири саналади, бошқа томондан эса, иккала томонга босим кўрсатиш воситаларини шакллантириш мақсадида ноаниқлик муҳити яратган. Арманистон собиқ президенти Серж Саргсян 2010-2018 йилларда Россия Федерацияси Арманистонга 50 минг тоннадан ортиқ қурол-яроғ берганлигини айтди

5. Тоғли Қорабоғ можаросида Туркиянинг позицияси қандай?

Туркия илк кунлардан бошлаб халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини ҳисобга олган ҳолда можарони адолатли тартибга солишни қўллаб-қувватламоқда. Анқара бир неча бор то оккупация бекор қилинмагунга қадар Арманистон билан дипломатик алоқалар ўрнатилмаслигини маълум қилган

6. Тоғли Қорабоғ можаросида томонларнинг позициялари қандай?

БМТ ХК арманларнинг босиб олинган ерларни зудлик билан озод қилишини кўзда тутадиган 4 та резолюция қабул қилди. Расмий Ереван БМТ ХК позициясини писанд қилмаяпти. Озарбайжон томони асосий шарт сифатида арман қўшинларининг босиб олинган ҳудудлардан олиб чиқиб кетилишини талаб қилади. Арманистон Тоғли Қорабоғни Озарбайжондан ажратишга эришишга уринмоқда