"Арманистонда 770 та коронавирус ҳолати қайд этилди. 43 киши тузалди, 7 киши вафот этди", - аниқлаштиради маҳкама.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 720 киши даволанишда, 3477 ҳолатда эса тест натижалари салбий бўлиб чиқди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 янги коронавирус инфекциясини пандемия деб эълон қилди. ЖССТ сўнгги маълумотларига кўра, 1 миллиондан ортиқ киши касалликни юқтириб олган, унинг оқибатида вафот этганлар сони эса 50 мингдан ошиб кетди.