loader
Foto

Арманистонда 770 киши коронавирусга чалингани тасдиқланди

Коронавирусга қарши кураш учун мамлаката 16 мартдан 14 апрелгча фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

"Арманистонда 770 та коронавирус ҳолати қайд этилди. 43 киши тузалди, 7 киши вафот этди", - аниқлаштиради маҳкама.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 720 киши даволанишда, 3477 ҳолатда эса тест натижалари салбий бўлиб чиқди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 янги коронавирус инфекциясини пандемия деб эълон қилди. ЖССТ сўнгги маълумотларига кўра, 1 миллиондан ортиқ киши касалликни юқтириб олган, унинг оқибатида вафот этганлар сони эса 50 мингдан ошиб кетди.