"Суҳбат давомида биз барча арманлар салоҳиятини бирлаштириш муҳимлигини таъкидладик. Бош вазир тимсолида Арманистон ҳукуматини қўллаб-қувватлаб, жонажон Арцахни ҳимоя қилиш ишида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва чегараларимиз дахлсизлигини сақлаш муҳимлигини таъкидладик", - дейилади хабарда.
Арцах епархияси раҳбарининг маълум қилишича, у барча руҳонийларга тинчлик учун ибодат қилишга кўрсатма берган. У шунингдек, барча арманлар католикоси Гарегин II билан гаплашганини ҳам айтди. У эса халқни қўллаб-қувватлаш учун Қорабоғга ташриф буюришга тайёрлигини билдирган.
"Биз Арцах президенти Араик Арутюнян билан маслаҳатлашиб, бу масалани ва қавмни дуо қилиш учун келаётган Католикосни муносиб кутиб олишни муҳокама қилишимиз лозим", - деди архиепископ.
У эртами-кечми, уруш барибир тугашига ишонч билдирди. "Бироқ ҳозир, бутун миллат жанг қилаётган бир пайтда, биз бирлашишимиз, арман армиясини қўллаб-қувватлашимиз ва ҳар биримиз ўз ўрнимизда ватанимизга оқилона хизмат қилишимиз зарур", - деди Мартиросян.