Қарши томонларнинг ҳарбийлари томонидан отилган ҳақиқий ўқ ва снаряд билан бир қаторда ахборот жабҳасидаги "ҳужумлар" ҳам бундан кам бўлмаган даражада шиддатли ва кинояли тарзда олиб борилмоқда.
Ахборот урушида арман томони қўллаган "снарядлар" дан бири ҳудудий ва миллатлараро зиддиятни диний низо сифатида тақдим этишга уриниш эди. Шу мақсадда суриялик "исломий экстремистлар" ва ҳатто Покистон армиясининг айрим қисмлари озарбайжонлар томонида жанг қилаётгани ҳақида маълумот тарқатила бошлади. Туркия ҳам урушда қатнашмоқда, деган гап-сўзлар тарқатилмоқда. Бир сўз билан айтганда ахборот уруши авжига чиқмоқда.