loader
Foto

Тирик ҳужайралардаги ўта замонавий механизмлар (Аллоҳу акбар)

«... уни диаметри йигирма километрга етиб, Лондон ёки Нью-Йорк каби катта шаҳарни қамраб оладиган улкан аэростатга ўхшайдиган ҳолатга келтиргунча миллион марта катталаштириш. Шунда бизнинг кўз олдимизда мураккаблиги ва мослашувчанлик тузилмаси бўйича ўхшаши йўқ объект гавдаланган бўларди. Ҳужайра юзасида моддалар оқимининг доимий кириши ва чиқишини таъминлаш учун улкан космик кеманинг иллюминаторлари каби очилиб-ёпилиб турадиган миллионлаб тешкиларни кўрган бўлардик.

Бундай тешиклардан бирига кириб, биз энг мукаммал ва фавқулодда мураккаб технологиялар оламига тушиб қолгандай бўлардик. Биз ҳужайранинг ташқи периметридан ядро доирасида жойлашган марказий хотира банкига, бошқалари эса – маълумотларни кайта ишлаш блоклари ва монтаж цехларига йўл оладиган барча йўналишларда тармоқланган, юқори даражада ташкил қилинган чексиз юришлар ва каналларни кўрган бўлардик... Барча томондан бизни хилма-хил роботсимон қурилмалар қуршаб олган бўларди.

Ҳужайра функционал таркибий қисмларининг энг соддаси - оқсил молекулалари - молекуляр механиканинг ҳайратланарли даражада мураккаб қисмлари бўлиб, уларнинг ҳар бири юқори даражада ташкил этилган фазовий структурани ташкил этувчи уч мингга яқин атомдан иборат эканлигини сезардик ... Биз энг замонавий машиналари деярли ҳар бир ўз ҳужайрали аналоги бор эканлигини кўрган бўлардик: сунъий тиллар ва уларни кодлаш тизимлари, ахборот сақлаш ва ўқиш учун хотира блоклари, хатоларга йўл қўймайдиган ва алоҳида элементлар ишдан чиққанида иш лаёқатини сақлаб қоладиган таркибий қисмлар таркибини тартибга солиш юқори синфдаги назорат қилиш тизимлари, сифат назорати учун ишлатиладиган тузатиш киритиш қурилмалари...

Биз ўлчами бутун шаҳардан каттароқ ва ер юзидаги инсон томонидан ташкил этилган барча ишлаб чиқариш объектлари томонидан амалга оширилганидек, деярли кўплаб ноёб функцияларни бажарадиган улкан автоматлаштирилган заводнинг кўринишини ўз кўзимиз билан кўрган бўлардик. Бунда завод бизнинг энг замонавий машиналаримиз биронтасида мавжуд бўлмаган бир хусусиятга эга бўларди: саноқли соатлар ичида ўз структурасини тўлиқ қайта тиклаш қобилияти»¹ (1. Michael Denton, «Evolution: A Theory in Crisis» (Bethesda, MD: Adler & Adler, 1986), рр. 328-329.).

Бундай мураккабликдаги тизим тасодифий жараёнлар туфайли шаклланиши мумкинми? Албатта йўқ, бутун оламлар яратувчиси Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Доминик Стэйтемнинг «Эволюция: илм-фан ёки дин?» китобидан

Абу Муслим таржимаси