«Музлатилган» ёки «вақт бўйича чўзилган» деб таърифланган минтақавий можаролар замонавий халқаро ҳуқуқнинг асоси ва манбаси ҳисобланган БМТ Уставининг иккита асосий тамойили ўртасида жиддий зиддиятни аниқлаб берди. Бу давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ва миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқидир. Сўнгги тамойил айниқса, давлатлар мустақилликни қўлга киритганда ва мустамлакачилик зулмидан озод бўлганда долзарб эди. Ҳозирги пайтга келиб дунё ўз тақдирини белгилаб бўлди. Шу сабабли давлатларнинг ҳудудий яхлитлик тамойили ҳозирги пайтда биринчи ўринга чиқиб олган ва устувор аҳамиятга эга бўлмоқда. Мавжуд можароларни баҳолашга ёндашувлар ишлаб чиқишда биз БМТ Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг резолюцияларига риоя қилишимиз керак», – деди Қозоғистон президенти.
Эслатиб ўтамизки, Қорабоғ масаласида Арманистон миллатларнинг ўз такдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини биринчи ўринга қўймоқда. Айни пайтда, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев арман халқи Арманистон Республикасини ташкил килиб, ўз тақдирини ўзи белгилаганини ва тарих бир миллат икки марта ўз тақдирини ўзи белгилаган ҳолатларни билмаслигини бир неча бор таъкидлаган.
Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, Қорабоғ можароси бўйича БМТ ХК тўртта резолюцияси (822, 853, 874 ва 884-сон) мавжуд. Уларнинг барчаси Тоғли Қорабоғ ҳудудидан арман қўшинларини зудлик билан, тўлиқ ва сўзсиз олиб чиқишини талаб қилади.