Ташкилотнинг тахмин қилишича, Пекиннинг исломга қарши сиёсати доирасида Шинжонда 16000 га яқин масжид вайрон қилинган ёки жиддий зарар кўрган. ASPI сунъий йўлдош тасвирлари ва статистик моделлаштириш ёрдамида ўз хулосаларини чиқарди.
Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Вэньбинь баёнот беришича, гап "туҳматона миш-мишлар" ҳақида бормоқда.
Далил сифатида Шинжондаги масжидлар ҳақидаги статистикани келтирар экан, 24 мингдан ортиқ мусулмон ибодатхонаси борлигини, бу эса аҳоли жон бошига ҳисоблаганда (530 кишига бир масжид) айрим Ислом давлатларига қараганда кўпроқ таъкидлади.
Аввалроқ, Хитой ҳукумати расман 2018 йилда Шинжон Уйғур автоном вилоятида туғилиш даражаси кескин - 2017 йилга нисбатан деярли учдан бирга қисқарганини тан олганди, лекин мусулмон вилоятида аёллар мажбурий стерилизация қилинишини инкор қилишда давом этмоқда.