Ал-Вахаиби сўзларига кўра, бу кунни нишонлашдан асосий мақсад – минтақадаги 62 мингта ўқитувчига эҳтиром билдириш ва уларнинг жамиятдаги ролини муносиб таъкидлашдир.
Унинг айтишича, ўқитувчиларнинг ижобий ижтимоий ўзгаришларга қўшган улкан ҳиссасини эътибордан четда қолдирмаслик керак. «Уларнинг миллий қурилиш, ижтимоий-иқтисодий тараққиётдаги муҳим ролини алоҳида таъкидлаш зарур»,-дейди ал-Ваҳаиби. Шунингдек, у ўқувчиларни ўз устозларининг ролини тан олишга ва уларга чинакамига энг катта ҳурмат кўрсатишга чақирди.