Мажлисда А.Кирштейнс Озарбайжоннинг адолатли позициясини қўллаб-қувватлади: «Мен ушбу саммитда иштирок этган ва Арманистон ҳукуматининг босқинчи қуролли кучлари Озарбайжон ҳудудида мавжуд экан, можарони ҳал қилиб бўлмаслигини аниқ айтган Озарбайжон вакилини тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Энг асосийси, буларнинг барчаси Озарбайжон ҳудудида содир бўлмоқда. Тоғли Қорабоғ Озарбайжоннинг халқаро миқёсда тан олинган ҳудуди бўлиб, бу ўзгармас тушунчадир. Арманистон қуролли кучлари у ердан чиқиб кетиши керак. Ҳатто қандайдир жадвал бўйича бўлса ҳам. Акс ҳолда, бу ҳеч қандай натижага олиб келмайди. Бу Озарбайжон вакилининг нуқтаи назари бўлиб, Латвия томонининг НАТОдаги позицияси унга зид эмас. Гап можаронинг икки томони борлиги ҳақида бўлаверсин, лекин такрор айтаман: бу Озарбайжон ҳудуди».
Депутат, шунингдек, аҳоли сони бўйича иккинчи ўринда турадиган Ганжа шаҳрининг тинч аҳолига қарата арман ракета ҳужумларини шарҳлади: «Арманистон шу тариқа Озарбайжон кучларининг Тоғли Қорабоғ пойтахти – Хонкендига яқинлашишини кечиктирмоқчи. Кеча харитага қарадим ва Озарбайжон армияси сезиларли ютуқларга эришганини ва Хонкенди яқинида жойлашганини англадим. Арманистон томонидан тинч шаҳарнинг ўққа тутилиши ноиложликдан бир қадам бўлди.
Нима бўлганда ҳам, аслида менинг нуқтаи назарим шуки, Арманистон ўз қуролли кучларини бутунлай олиб чиқиб, барча ҳужумларни тўхтатишга тайёр эканини билдириши керак. Арманлар ўз қўшинларини олиб чиқишдан бош тортса, бу уруш қандай музокаралар орқали тўхтатилиши мумкинлигини кўрмаяпман. Арманистон босиб олинган ҳудудларни тарк этиши, кейин Тоғли Қорабоғ мақоми белгиланиши керак.
Ҳарбий ҳаракатлар тинч аҳолининг ҳалок бўлишига олиб келиши аниқ. Бунга йўл қўйиб бўлмайди. Уруш Арманистон Озарбайжон таркибида Тоғли Қорабоғнинг юқори автоном мақомига рози бўлмагунча уруш давом этиши эҳтимоли юқори.
Мен Минск гуруҳи 30 йил давомида бу можарони ҳал қила олмади деган фикрга қўшиламан. Европа Иттифоқи ҳам бунинг учун ҳеч нарса қилмади».