У Туркияни бойкот қилаётган ва бир қатор мамлакат, хусусан, Хитой, Ҳиндистон ва Францияда исломга қилинаётган ҳужумлар ва мусулмонлар ҳуқуқларининг камситилишига писанд қилмаётган ар-Риёд сиёсатининг ўзига хослигига эътибор қаратди.
Твиттернинг араб тилидаги сегментида ҳақиқий хештеглар уруши бошланди – Туркияни бойкот қилиш ва уни қўллаб-қувватлаш тарафдорлари орасида.
«Нима учун Туркияни қўллаб-қувватлаш керак?
– Чунки бу ҳамма жойда таъқиб қилинаётган мусулмонларни қўллаб-қувватлаётган мамлакат.
- Чунки бу унинг президенти қудратли давлатларга қарши чиқишга журъат этган мамлакат
- Чунки бу мусулмонларни жипслаштиришга интилаётган мамлакат
- Чунки бу душманлар уни заифлаштиришга ҳаракат қилаётган мамлакат», – деб ёзади фойдаланувчилар.