loader
Foto

Россияликлар диндорларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилганлик учун жиноий жазони қўллаб-қувватладилар

Социологлар респондентлардан ҳозирги пайтда Россияда  ҳис-туйғуларни ҳақорат қилганлик учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилгани ҳақида фикр билдиришни сўрадилар - 63% одам улар бунга ижобий муносабатда эканлигини айтди, 26%и бунга қарама-қарши фикр билдирди, 11%и эса жавоб беришга қийналган.

Жиноий жавобгарликка тортиш фойдасига хизмат қилган далиллар орасида «одамларнинг дини ва эътиқодини таҳқирлаш мумкин эмас, уларнинг диний туйғуларини хурмат қилиш керак» (26%), "ҳар бир киши ўз динини танлаш ҳуқуқига эга" (15%), "ҳар қандай ҳақорат учун, ўз ҳаракатлари учун жавобгар бўлиш керак, масъулият бўлиши керак" (7%) ва "диндорларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилиш ижтимоий низоларга олиб келиши мумкин" деган жавоблар бўлди.

Ўз навбатида, диндорларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилганлик учун жиноий жавобгарликни қўллаб-қувватламайдиганлар ёки уларнинг позициясини аниқлаш қийин бўлганлар қуйидаги саволга жавоб бериш керак эди - бундай ҳолатлар учун жазолаш керакми: 19% зарур эмас, деб ҳисоблайди, 11% жазо фойдасига воз берди ва 7% жавоб бериш қийин бўлди. Диндорларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилганлик учун жазо қандай шаклда бўлиши мумкин эканлиги ҳақида вариантлар орасида 6% маъмурий жарима, 1% - танбеҳ бериш ва қайта тарбияаш, 1% - ахлоқ тузатиш ишлари, яна 1% жазо қоидабузарликнинг оғирлигига боғлиқ бўлиши керак, деб ҳисоблайди ва 3% жавоб бериш қийин бўлди.

Диний ҳис–туйғуларни ҳақорат қилганлик учун жазоламаслик сабаби ҳақида далиллар орасида, хусусан, "бу ҳуқуқ ва эркинликларнинг бузилиши, одамлар ўз фикрига эга" (4%)," дин, имон ҳар бир киши учун шахсий масала"(4%)," диндор одам кечириши керак, унинг ҳис-туйғуларини таҳқирлаб бўлмайди"(2%) ва" бу нотўғри, адолатсиз қонун " (2%) деган жавоблар билдирилди.

Социологлар, шунингдек, диндорларнинг ҳис-туйғуларини ҳақоратланганик учун жиноий жавобгарликни маъқуллайдиганларга амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган максимал озодликдан маҳрум этиш муддатини (3 йил) баҳолашни таклиф қилишди (71% респондент жавоб берди): уларнинг 29%и «керакли» муддат белгиланган деди, 25%и буни жада катта, 3%и – жуда кичик деб ҳисоблайди, 14%и эса жавоб беришга қийналди.

Бундан ташқари, сўров маълумотларига кўра, россияликларнинг 52%и диний ҳис-туйғуларни ҳимоя қилиш атеистларнинг ҳуқуқларини бузмайди, деб ҳисоблайди; сўровда иштирок этганларнинг 30%и бунинг аксини билдирди, яна 17% эса жавоб беришга қийнлади.

Бутун мамлакат бўйлаб телефон орқали сўров 6-8 ноябрь кунлари 1000 та респондент орасида ўтказилди, статистик хато 3,8%дан ошмайди.