Ҳатто одамлар ўртасидаги муносабатлар ва муҳаббат ҳам вақт ўтиши таъсири остида бошқа шаклларга эга бўлади. Ота-оналаримиз рақслар ва транспортда танишиб, ўзига жуфт топган бўлса, тенгдошларимиз - тунги клубларда ва корпоратив тадбирларда танишдилар, болаларимиз эса интернетнинг турли кўчалари майдонларида ўз ярмини топишлари эҳтимоли катта. Лекин бу виртуал оламга бу йўлни сиз билан биз очдик. Ва эҳтимол, шариат доирасида вояга етказишни истаётганимизга мувофиқ, у ердаги энг тўғри ва хавфсиз йўлларни қўя билишимиз керакдир.
Лекин бунинг учун аввало ўзингиз яхшилаб тушунишингиз керак: тўғри йўл нима? Нима ҳақиқий ва нима ҳақиқий эмас? Ҳалол ва ҳаром ўртасидаги чегара қаерда? Ахир, уни ҳатто ушлаб ҳам бўлмайди. Ҳатто бу қандай эканини тушуниш ҳам имконсиз. "Қаердадир, тармоқда (тармоқда дегани ўзи қаерда?), унинг қалбини фақат мен қабул қилишим мумкин бўлган одам бор... У интернет тўрининг иплари ёки симларида осилиб турибди ва менинг интернетдаги ёлғиз қалбим уни бу йўлларда (уларни тасаввур қилиб ҳам бўлмайди)". Романтик тарзда янграйдими? Менимча, бувим замондошнинг ишқий умидларини бундай таърифлашидан ҳушидан кетган бўларди. Ҳа, амалда, ва ҳозир реал дунёда ҳали виртуал дунё билан таниш бўлмаган кўп одамлар бор, лекин сиз - менинг ўқувчиларим - сиз улар қаторидан эмассиз, чунки мени islamonline.uz веб-сайтида ўқияпсиз.
Мана биз ва танишларимиз виртуал ўргимча тўрига маҳкам боғланган ҳолда турмуш қурамиз, уришамиз, ярашамиз, бола боқамиз ва вояга етказамиз. Мен Internet яхши нарса ёки ёмон нарса эканлиги ҳақида бу ерда мулоҳаза юритокчи эмасман. Мен паровоз, телефон ва учар машиналарни ҳам муҳокама қилган ота-боболаримиз каби бўлишни истамайман. Ҳодиса бор, биз уни ишлатамиз ва биздан кейин яшайдиганлар томонидан ишлатилади - бу ҳақиқатдир ва мен ундан келиб чиқаман. Биз фақат онлайн муносабатлар ҳақида гаплашамиз. Унинг ижобий ва салбий томонлари нимада?
Умр йўлдоши топиш имконияти кенгаймоқда. Кичик бир қишлоқда яшайдиган одам ҳам энди ўз танловида фақат қишлоқдошлари билан чекланмайди. Бироқ, ўз ҳамқишлоқлари орасидан турмуш ўртоғи танлашда биргаликда ҳаёт кечириш учун даъвогарнинг обрўсини билиб олиш учун кўпроқ имконият мавжуд. Интернетда барча саволларни сўраш ва танлов қилишдан олдин сизни қизиқтирган ҳамма нарсани топиш жуда осон. Буни ҳамма ота-оналар ҳам қилмайди. Жуда кўп жуда кундалик ва муҳим саволларни ёшлар юзма-юз ўтириб сўрашга ийманади, онлайн учрашганда эса «биз қаерда ва нима ҳисобига яшаймиз?» деб сўраш жуда ҳам осон. Бироқ, алданиб қолиш эҳтимоли ҳам жуда катта эканлигини аниқ тушуниш керак. Ахир, фақат у сизга айтган нарсалар ҳақида биладиган одам билан мулоқот қилинади. Ҳатто қўйилган фотосурат ҳам уники эканлигига ишончи комил бўлиш мумкин эмас.
Афзалликларга интернетдан фойдаланиб турмуш қуриш тезроқ бўлиши мумкинлиги киради. Кўпроқ танлов мавжуд ва бундан ташқари, мулоқот қилиш ва келишиш учун махсус вақт ажратиш шарт эмас, бу ишни ўқиш ёки ишни тўхтатмасдан қилиш мумкин. Совғаларни ҳам виртуал алмашиниш мумкин. Энди ҳатто қизга бир даста гулни ҳам бошқа мамлакатда бўлиб, компьютерни тарк этмасдан ва жуда тез бериш мумкин. Умуман, ўқиш, иш, карьера қуриш билан банд бўлган ва бўш вақти йўқ ёшлар учун ўзига жуфтлик топиш, албатта, тезроқ ва осонроқ бўлади. Лекин, ахир, новиртуал никоҳда хотин ва болалар учун реал вақт ажратиш керак бўлади?
Хавфсизлик ҳам муҳим аҳамиятга ега. У сиз қаерда яшашингиз ёки қандай кўринишда эканингиз ҳақида ҳам билмайди. Бу агарда сиз фирибгарга дуч келганда ёки мулоқотни тўхтатмоқчи бўлсангиз-у, лекин суҳбатдош буни истамаганда қулайдир. Шахсий ҳаётингизнинг махфийлиги, демак, ғийбатдан ҳимоя қилиниш ҳам афзаллик (ҳеч ким сизнинг нечта йигитга рад қилганингиз ёки қанча қизларни хотин ролига кўриб чиққанингизни муҳокама қилмайди). Лекин хавф-хатарлар ҳам яқин атрофда.
Бир томондан, муносабатлар стериллиги, ҳалоллик плюсдир: ортиқча қарашлар ва жисмоний қизиқишларсиз тезда бир-бирингиз ҳақида билиб олдингиз ва агар тўғри келган бўлса – турмуш қурдингиз. Акс ҳолда – мулоқотни тўхтатдингиз.
Бошқа томондан, бу ерда гуноҳга ботиш хавфи ҳам катта. Чунки бундай алоқа ўз комига тортади. «Аська»да ўтириш ёшлар онгида эркаклар ва аёллар учун тақиқланган «ёлғизликдаги мулоқот» деб қабул қилинмайди. Ваҳоланки, Ислом олимлари айнан шундай, деб даъво қилишади. Чунки гувоҳсиз, юзма-юз гаплашасиз. Сиз нигоҳлар ва овозларсиз суҳбатлашасиз, лекин бу худди хат ёзишишга ўхшайди, фақат янада чуқурроқдир, чунки сиз доим тармоқдаги «ёнма-ён»сиз, яъни сиз бир-бирингизнинг ҳаётингизга чуқурроқ кириб борасиз. Ҳар қандай яқинлик шакли фақат эр-хотинларга рухсат берилади.
Аслида, "виртуал севги" - бизнинг замонамизга хос эпидемия ҳисобланади. Уни ҳақиқий дейиш мумкинми ёки ҳақиқий муносабатлар ўрнига бизга шайтон берадиган суррогатми? Ҳозир ҳатто янги турдаги эркаклар ҳам пайдо бўлди: "виртуал абадий куёвлар". Мен Исломий бўлмаган маконда бу мавзу ҳақида фақат узуқ-юлуқ маълумотга эгаман. Лекин бизнинг амалиётда бу тур мавжуд. Бу доимий хотин излашда (биринчиси бўлмаса, кейингиси) бўлган енгилтак мусулмон биродарлардир. У романтикадан баҳра олиш, «адреналин қўзғатиш»нинг бир усули сифатида жуда виртуал алока қилади, бунда алоҳида куч-ҳаракат сарфламайди, ҳаммаси стерил ва бепул. Мен бундай муносабатлари бор мусулмон аёллар ҳақида кўп биламан: романтика уммон бўлиб ётипти, севги-муҳаббат, бир-бирига кучли боғлиқлик ва ... ҳеч нарса. Чунки эркак аввалбошдан ўзига хотин қидираётганини оқлаб, "қандайдир бошқача нарса" қидирарди. Лекин, аслида, ҳатто ўйлаб ҳам кўрмасдан муносабатларни бошлади: агар у дунёнинг бир томонида ва мен бошқа бўлсак, мен у билан бўла оламанми ва ҳамма нарса бўлиши мумкинми? Чунки аввалига бу шунчаки виртуал аёл, кейин яқин ва севимли ... лекин ҳали ҳам виртуал. Ва у осонлик билан келажакда виртуал маконга виртуал ҳайдалиши мумкин.
Албатта, ҳар доим ҳам охирида шундай ёмон бўлиб чиқмайди - баъзан интернетда танишув никоҳ билан якун топади. Ҳатто тез-тез шундай содир бўлади дейиш ҳам мумкин. Лекин бундай никоҳларда, одамлар тез виртуал дунёда ва реал дунёда яқин бўлиш турли нарсалар эканлигини тушунишга мойил. Ҳақиқий ҳаётда биз ҳис-туйғуларга, шу жумладан, салбий туйғуларга эгамиз, биз ёзган нарсани ўқиб, кейин ўчириб ташлашнинг имкони йўқ. «Wорд» тузата олмайдиган хатолар бор. Матнни яхшилаб текшириб чиқиб, унга айнан нимани ёзиш истагида эканингизни кўрсатиб, дўстингиз билан унинг реакциясини муҳокама қилиш мумкин булмаган вазиятлар бор.
Интернетдаги мулоқотни чўзиб юбориш - ҳар томондан тақиқ қилинган нарсалар пойлаб турган шубҳали йўлга киришдир. Шунингдек, суррогатни аслият деб қабул қилиш хавфи. Иложи борича тезроқ тармоқдан муносабатларни реал дунёга кўчиришга ҳаракат қилинг. Шайтон ҳар доим ҳақиқий олтинни қалбакиси билан алмаштириш учун ёнимизда туради. Уларни бир-биридан фарқлаш сизнинг қўлингиздан келмайди. Ҳаромга аралашмаслик учун ҳушёр бўлинг ва шубҳали нарсалардан қочинг.