loader
Foto

Урушнинг якуни. Арманистон ва Озарбайжон учун натижалар

Арманистон

Уруш Арманистон учун босиб олинган ҳудудларнинг йўқотилиши билан тугади, босқинчилик режими мустақил давлат сифатида жаҳон ҳамжамиятига тақдим этишга уринган «Тоғли Қорабоғ Республикаси» дан қуруқ қолди. БМТ хавфсизлик Кенгашининг тўртта резолюциясида ва ЕХҲТ Минск гуруҳи томонидан тақдим этилган Асосий тамойилларда Арманистонга қўйилган мажбуриятларнинг мажбурий бажарилиши урушнинг ҳарбий-сиёсий натижасига айланди.

Ушбу мажбуриятларни халқаро ҳуқуққа мувофиқ ихтиёрий равишда амалга ошириш минтақа давлатлари билан иқтисодий ҳамкорлик орқали Арманистонга барқарор ривожланиш истиқболларини ваъда қилган можарони тинч йўл билан ҳал этишда муҳим қадам бўлиши мумкин эди. Бироқ, Арманистон ҳукумати халқни фалокат қаърига ботириб, бошқа йўлни танлади. Арманистон раҳбарияти бошқа йўлни танлаб, жаҳон ҳамжамияти назарида ўзини обрўсизлантирди - уруш зонасидан узоқда жойлашган тинч Озарбайжон шаҳарларининг ўққа тутилгани ҳақидаги лавҳалар бутун дунёга тарқалди. Ҳарбий жиноятлар ва агрессив сиёсат Арманистоннинг халқаро даражадаги изоляциясига олиб келди. Арманлар тарафдори бўлган Франция, Греция ва Кипрнинг натижаларга таъсир ўтказиш бўйича қилган уринишлари муваффақиятсизлик билан якунланди. Аммо Ереван учун асосий зарба Россиянинг бетараф позицияси бўлиб, у босқинчиларнинг ҳарбий қўллаб-қувватлашга бўлган умидларини оқламади. Глобал арман лоббиси ҳам ёрдам бермади. Халқаро майдонда таъсир ва куч жиҳатидан арман давлатининг ўзидан устун турувчи арман диаспораси амалий ёрдам кўрсата олмади. Арман лоббисининг тан олинмаган «ТҚР» ни террористик гуруҳлар ва ахборот ҳужумлари билан қўллаб-қувватлашга қаратилган уринишлари муваффақият қозонмади. Арманларнинг Жанубий Кавказга кўчишидан 200 йил ўтиб туғилган миллий ғоя барбод бўлди. Қолаверса, «денгиздан денгизга Буюк Арманистон» ҳақидаги асоссиз афсонавий ғояларнинг бошқача натижасини тасаввур қилиш ҳам қийин. Бугунги кунда арман жамиятидаги зиддиятлар сезиларли даражада кескинлашди. Қорабоғда жанглар давом этаётган пайтда арманлар ўз ҳукуматини танқид қилиб, ҳар қандай харажат билан урушни тўхтатиш ва бемаъни ўлимларнинг олдини олишни талаб қилди. Бироқ, Арманистон раҳбарияти тегишли битимни имзолагач, арманлар урушнинг давом этишини талаб қила бошлади. Бир неча кундан бери Ереванда тинчлик битимини денонсация қилиш ҳақида норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Арманистонда 44 кунлик уруш натижалари жамоатчилик фикрини бўлиб ташлади. Энди арман жамиятини бирон-бир миллий ғоя атрофида бирлаштириш учун кўп вақт ва куч керак бўлади. Бундан ташқари, арман жамияти хилма-хилдир. Шу муносабат билан haqqin.az сайтида эълон қилинган Матенадараннинг қадимий қўлёзмалар институти ходими Гаяне Айвазяннинг нуқтаи назари бу борада диққатга сазовордир: «2016 йил апрелидаги жанговар ҳаракатлар статус-кво якунидан дарак берди. Масаланинг ечимини чўзар экан, ҳукумат халқаро ҳамжамиятни, Минск гуруҳини ва Озарбайжонни алдашга ҳаракат қилди… улар Озарбайжон ерларининг бир қисмини босиб олиши миллий-озодлик ҳаракати деб атаб, муаммони ҳал қилишдан бош тортишди». Айвазяннинг фикрига кўра, натижада арманлар илгари Тоғли Қорабоғ бўйича тақдим этилган имтиёзлардан маҳрум бўлди: «Максимализм, нафрат кўзи билан қараш, такаббурлик ва муросасизлик ўзини оқламади ва фожиали оқибатларга олиб келди... Бир асрлик изоляциядан чиқиш осон бўлмайди, бироқ Арманистон ўз қўшнилари билан, энг аввало, Арманистон фуқароларининг манфаатларида, яхши муносабатлар ўрнатишга мажбур».

Мухтасар қилиб айтганда, арман жамиятининг айрим вакиллари ҳақиқий умуминсоний қадриятларни тан олади, бу эса фуқаролик жамиятида аста-секин ўз муносиб ўрнини эгаллаб бораётган онгли фуқаролар сонининг кўпайишига умид бағишлайди.

Озарбайжон

Озарбайжон ғалаба қозонди. Босқинчилик режими халқаро мажбуриятларга риоя қилишдан бош тортиб, тинч оқибатни истамагани учун можарога ҳарбий йўл билан ечим топиши муқаррар эди. Озарбайжон қўшни давлатни ўз ҳудудларини босқинчиликдан озод қилиб, тинчлик ўрнатишга мажбур қилди. Энди босиб олинган ҳудудлардан кўчирилган миллионга яқин қочқин ўз юртларига қайтиб, у ерда янги ҳаёт бошлаш учун узоқ кутилган имкониятга эга бўлади.

Урушдаги ғалаба жиддий ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар билан бирга кузатилади. Зеро, ўттиз йилдан ортиқ давр давомида парчаланиб, талон-тарож қилинган минглаб квадрат километр ҳудудлар Озарбайжонга қайтади. Озод қилинган ерлар иқтисодиётини тиклаш бўйича ҳар томонлама режалар уларни хўжалик фаолиятига қайтаради. Мамлакатнинг озод қилинган шаҳар ва туманларининг табиий бойликларини, жумладан, кўплаб фойдали қазилма конлари ва улкан сув ресурсларини қайта тиклаш ва улардан оқилона фойдаланиш Озарбайжоннинг иқтисодий-ижтимоий тараққиётини янада жадаллаштириш учун янги уфқларни очиб беради.

Озарбайжон армияси тарихий ғалабани қўлга киритиб, бутун дунёга юксак жанговар қобилият ва мустаҳкам ирода намоён етди. Уруш ҳарбий саноатнинг сўнгги ютуқларини ҳам дунёга очиб берди. XXI асрда биринчи марта энг янги ҳарбий техника билан қуролланган армия мисли кўрилмаган юқори технологияли жанговар операциялар ўтказди. Озарбайжон армияси ҳарбий амалиётларни режалаштириш, ўтказиш ва якунлашнинг янги технологияларига асосланган дунёдаги биринчи моделни яратди. Турли мамлакатлар ҳарбий таҳлилчиларининг фикрига кўра, бу жангларнинг айрим эпизодлари ҳарб милмининг энг мураккаб билимдонларини ҳам ҳайратга солган. Баъзи операциялар ҳарбий дарсликлар саҳифаларидан ўрин олади ва АҚШдан тортиб Япониягача барча мамлакатлардаги ихтисослаштирилган мактаблар томонидан ўрганилади. Уруш Озарбайжон халқининг иродасини ва миллий ғоя атрофида жипслашиш қобилиятини намойиш этди. Давлат- халқ-армия иттифоқи ўз чўққисига чиқди. Озарбайжон-Туркия ҳамкорлиги янада мустаҳкамланди.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг халқаро сиёсатдаги муваффақияти ёрқин ҳарбий ғалаба билан бойиди. Озодлик уруши Илҳом Алиевнинг дипломатик қобилияти билан бирга, ўзининг етакчилик фазилатларини дунёга намойиш этиб, Озарбайжоннинг халқаро нуфузини оширди.

Аммо ғалаба қувончига жудолик алами соя солади. Юзлаб Озарбайжон аскарлари Ватан озодлиги учун жон берди. Ғалабага эришиш осон бўлмади. Фронт чизиғининг Тертер, Агдам, Фузулий ва Барда туманларида ҳамда фронт чизиғидан узоқ бўлган Ганжада яшайдиган тинч аҳоли арман террорининг қурбонлари бўлди. Ватан озодлиги учун жон берганлар хотираси Озарбайжон халқининг қалбида ҳамиша яшайди.

Нима учун Арманистон Озарбайжон билан урушда бундай жиддий хатоларга йўл қўйди?

27 сентябрда қайта тикланган арман-озарбайжон қарама-қаршилиги натижалари шуни кўрсатадики, Арманистон ғафлатда қолди, бу эса сўнги йилларда Озарбайжонга қарши агрессив ва жанговар риторикани ҳисобга оладиган бўлсак, ўйга солиб қўяди, деб ёзади The National Interest нашри «How Did Armenia So Badly Miscalculate Its War with Azerbaijan?» материалеида. Нима учун можаро Арманистон раҳбарлари тасаввур қилганидек ривожланмади? Бунинг сабаби Арманистон раҳбарияти деярли ҳамма нарсани: халқаро вазият, Россиянинг реакция, Туркиянинг роли, шунингдек Озарбайжон ички динамикасини нотўғри талқин қилишига олиб келган жиддий хатога йўл қўйишлардан иборат.

Арманистон-Озарбайжон можароси ҳар доим чуқур парадокс билан ажралиб турарди. Арманистон аҳолиси Озарбайжондан уч баробар кам, унинг табиий ресурслари ва асосий геосиёсий позицияси йўқ. Шунга қарамай, Ереван 1990-йиллар бошида Озарбайжон ҳудудларини икки омил: Озарбайжондаги ички беқарорлик ва Ереванни Россия бўлинмалари томонидан қўллаб-қувватлаши туфайли босиб олди. Бу омиллар Арманистонга Тоғли Қорабоғ, шунингдек, 750000 озарбайжонлар яшаган ва қочишга мажбур бўлган катта ҳудудлар устидан назоратни қўлга киритишга ёрдам берди.

Арманистонда бу ғалаба чайнай оладиганидан кўра кўпроқ тишлаб олган 2020 йилнинг октябригача давом этган ҳарбий устунлик туйғусига асос солди. Аввалига, унинг фожиали тарихи туфайли, Арманистон халқаро ҳамжамиятнинг ихосдан бебаҳра эмасди. Аммо Ереваннинг ҳудудий муваффақияти ва 1993-1994-йилларда озарбайжонларни этник тозалаш мамлакатга муносабатни ўзгартирди. 1996 йилга келиб халқаро ташкилотлар, БМТ ва ЕХҲТнинг резолюциялари дунёнинг барча мамлакатлари босиб олинган ҳудудларнинг Озарбайжонга қайтарилишини маъқуллашини аниқ кўрсатиб берди.

Резолюциялар амалга ошмаётганини кўриб, Боку нефт даромадларининг катта қисмини қуролли кучларга инвестиция қилди.

Бир фурсатда Арманистон вақт унинг томонида деб қарор қилди. Болқонда иккинчи албан давлатининг ташкил топишига олиб келган Косовонинг мустақиллиги арманлар томонидан Тоғли Қорабоғ учун прецедент сифатида кўрилган. Уларнинг умидлари 2014 йилда Қримнинг Россияга қўшиб олиниши билан кучайган. Натижада Арманистон ЕХҲТ Минск гуруҳи ҳомийлигидаги музокаралардан жараённи кечиктириш учун фойдалана бошлади ва тинчлик эвазига жиддий ён беришларга эҳтиёж кўрмади.

2016 йилнинг апрел ойида кескинликнинг авж олиши тўрт кунлик урушга олиб келди, унинг натижаларига кўра Озарбайжон 1994 йилдан бери биринчи марта босиб олинган ҳудудларнинг бир қисми устидан назоратни қўлга олди. Шуни таъкидлаш керакки, Москва Озарбайжоннинг муваффақиятига қарши аралашмади. Бу Ереванни ўйлашга мажбур этарди. Аммо, қанчалик ғалати бўлмасин, бунинг ўрнига Арманистоннинг позицияси қаттиқлашди.

Кўплаб арманлар Тоғли Қорабоғ атрофидаги босиб олинган ҳудудларни аста-секинлик билан «озод этилган ерлар» деб атай бошлади, бу жиддий ўзгаришдан дарак берарди, чунки аввалроқ ушбу ҳудудлар Тоғои Қорабоғнинг мақоми бўйича Оарбайжон томонидан ён беришни таъминлашда «кўзир» ва хавфсизлик буфери сифатида фойдаланилган. Вазият ўзгарди: Арманистон эҳтимол, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Озарбайжонга ерларини «зудлик билан ва сўзсиз» қайтаришга даъват қиладиган тўртта резолюциясини писанд қилмасдан, умуман ҳудудларни қайтаришни истамаслигига ишора қилди.

Никол Пашинян 2018 йил баҳорида «бахмал инқилоби» дан бир йил ўтгач ҳокимиятга келганида, у биринчи марта тинчлик жараёнини давом эттириш истагини кўрсатди. Боку Пашинянга имконият беришга тайёр эди. 2018 йилнинг октябр ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Алиев ва Пашинян кескинликни пасайтиришга келишиб олди. Тинчлик истиқболи бунгача узоқ вақт давом этганидан кўра яхшироқ кўринарди.

Лекин кейин вазият ўзгарди. 2019 йилнинг май ойида Пашинян 2007 йилдан бери музокаралар учун асос бўлиб келган Мадрид тамойилларидан бош тортди. У музокаралар форматини ўзгартиришга уриниб, унда Тоғли Қорабоғ раҳбариятининг ҳам иштирокини талаб қилди. Бунда у 2019 йил августида Қорабоғ пойтахтида сўзга чиқар экан, «Қорабоғ бу – Арманистон, гап тамом!» деди ва шу тариқа 1980-йилларнинг охирларида низога сабабчи бўлган Арманистон ва Қорабоғни бирлаштириш мавзусини яна очди. Бу икки баёнот нафақат қарама-қарши эди (агар Қорабоғ бу – Арманистон бўлса, нимага унда музокаралар даврасида унга алоҳида жой ажратилиши керак), балки ҳудуднинг мақоми ҳақида гаплашиш имкониятини ҳам йўққа чиқарарди. Позиция ўзгарганининг бошқа алматлари ҳам бор эди. 2018 йил «Аёллар тинчлик учун» ҳаракатига асос солган Пашиняннинг турмуш ўртоғи Анна Акопян шу йили ёзда ҳарбий кийим кийиб, қўлига қурол олди ва аёллар орасида ҳарбий тайёргарликни тарғиб қила бошлади. Уларнинг ўғли ҳам босиб олинган ҳудудларда хизмат қилиш истагини билдирди.

Арманистоннинг ҳарбий стратегияси ҳам ўзгарди: ҳукуматдаги кучи ва таъсири тез ўсиб бораётган мудофаа вазири Девид Тонояннинг айтишича, Арманистон ҳозир музокаралар учун асос бўлиб хизмат қилган «тинчлик учун ер» тамойилига қарши ва унинг ўрнига «янги ҳудудлар учун янги уруш» стратегиясини қабул қилган. Стратегияга жойлардаги вазиятни ўзгартирувчи қатъий қадамлар ҳамроҳлик қилди: Арманистон Сурия ва Ливандан этник арманларни босиб олинган ҳудудларга кўчиришга киришди ва бу ерда янги вазият яратди. Ереван позицияси Пашинян томонидан 2020 август ойида BBC Hard Talk билан суҳбатда аниқ ифодаланган, натижада Стивен Сакур Арманистон Бош вазирига: «сиз аниқ тинчликпарвар эмассиз» деб жавоб берди.

Бу билан Арманистон раҳбарлари тўхтаб қолмади: улар Туркияни бехосдан бўлсада, лекин тўғридан-тўғри жалб қилиши бўлиши мумкин қадамлар қўйди. Шу йилнинг июль ойида Арманистон-Озарбайжон чегарасида можародан шимолига томон бошланган ҳарбий ҳаракатлар Анқаранинг Арманистон Озарбайжондан нефть ва газ етказиб берувчи яқин атрофдаги энергетика инфратузилмасига таҳдид солмоқда, деган хавотирларини кучайтирди. Кейинчалик, август ойи бошида Арманистон Президенти ва Бош вазири Туркия шарқида арман давлатининг шаклланишига олиб келган Севр тинчлик шартномасининг юз йиллигини нишонлади.

Шундай қилиб, Арманистон раҳбарияти томонидан камида тўртта жиддий хатога йўл қўйилди.

Биринчидан, «озод қилинган ҳудудлар» ҳақидаги сафсата халқаро ҳуқуқ ва институтларнинг заифлашувидан фойдаланишга қаратилган қасддан қилинган уринишни акс эттиради. Йигирма йил давомида Озарбайжон ўз саъй-ҳаракатларини Арманистоннинг ҳарбий куч орқали халқаро чегараларни ўзгартиришга уринишини йўққа чиқариш учун дипломатия ва халқаро босимдан фойдаланишга қаратди. Халқаро тартибнинг заифлашуви Арманистонга босиб олинган ерлар устидан назоратни муддациз сақлаб қолиш эркинлигини бергандек туюлди. Арманистон раҳбарияти айнан шу халқаро тартиб Озарбайжонни дипломатиядан воз кечиб, ҳарбий ечим излашдан ушлаб туришига эътибор бермади. 2019да Президент Илҳом Алиев «куч ишлатиш тўғри деб ҳисобланадиган» дунё шаклланаётганини ва Озарбайжон дипломатик воситалар орқали ўз мақсадларига эриша олмаса, шунга мувофиқ ҳаракат қилишини аниқ кўрсатди. Худди шунингдек, Арманистон Озарбайжон ҳудудининг босиб олинишини халқаро миқёсда тан олишга эриша олмагани оқибатларини ҳам англаб етмаган. Сўнгги воқеалар шуни кўрсатдики, Озарбайжоннинг халқаро миқёсда тан олинган ҳудуди жанговар ҳаракатлар марказида қолар екан, Ғарб ва бошқа кучлар одатдаги ўзини босиб туриш ва музокараларга чақириқлардан бошқа чора кўрмайди.

Иккинчидан, ва, эҳтимол, бундан ҳам муҳими, Арманистон Россия уни қўллаб-қувватлаши шарт эмаслигини англаб етгани йўқ. Умуман, Арманистон унинг қуруқ дабдабали гапларидан тахмин қилиш мумкин бўлган даражадан кўпроқ изоляция қилинди.

Учинчидан, Арманистон раҳбарлари Жанубий Кавказ ва Яқин Шарқ ўртасидаги ўсиб бораётган алоқаларни, айниқса Туркиянинг минтақадаги ролини тўғри таҳлил қила олмади. 2015 йилдан бошлаб Туркия давлатида Туркия ташқи сиёсати параметрларини белгиловчи қудратли куч ҳукмрон бўлиб келмоқда. Эрдоғаннинг 2020 йил февралидаги Қорабоғ Туркия учун Озарбайжонга бўлгани каби муҳим аҳамиятга эга экани ҳақидаги баёноти каби аниқ огоҳлантириш белгиларига қарамай, Арманистон раҳбарияти Туркиянинг можаро бўйича позициясини ўзгартиришни тўлиқ олдиндан кўра олмади. Амалда улар ўтган йил ёзда Савр шартномасининг юбилейини нишонлаш каби қадамлар билан улар бу ўзгаришни тезлаштирди.

Ниҳоят, Арманистон раҳбарияти Озарбайжоннинг сўнгги ички ўзгаришларини англай олмади.

Нима учун Арманистон раҳбарияти бундай жиддий хатоларга йўл қўйди? Жаҳон сўнгги йилларда тез ўзгарди, глобал ва минтақавий жараёнларни ўзаро таъсирини тушуниш учун муҳим мослашувчан ва таҳлилий кўникмаларини талаб қилмоқда. Бунинг ўрнига Арманистон раҳбарлари тинчланиб, ўз ташвиқотларига ишониб қолишди. Бироқ уларнинг муваффақиятсизликлари кўламини фақат Арманистон ички сиёсатини чуқурроқ таҳлил қилиш билан изоҳлаш мумкин.

2018 йил кўча намойишлари етакчиси сифатида ҳокимият тепасига келишдан олдин ҳеч қандай сиёсий тажрибага эга бўлмаган Бош вазир Никол Пашинян ўз мамлакати ва минтақасининг геосиёсатини тушуна олмади. Унинг позициясига Арманистоннинг аввалги раҳбарияти ҳам путур етказган, бу еса, ўз навбатида, Қорабоғ раҳбарияти билан боғлиқ эди. Бу Пашинян ҳокимиятни мустаҳкамлаш учун борган сари қаттиққўл миллатчилик позициясини эгаллаб, рақиблари устидан устунликка еришишга интилган ўта беқарор вазиятни яратди. Бундан ташқари, унинг бирлашишга даъвати асосан Қорабоғ раҳбариятига қарши қаратилган ва арманлар орасида машҳурлигини мустаҳкамлашга мўлжалланган бўлиши мумкин. Агар шундай бўлса, у сўзларининг Бокуга таъсирини муносиб баҳоламаган.

Энди Арманистон хатолари оқибатида узоқ муддатли зарар етказилгани аниқ. Зарарнинг бир қисми жисмоний бўлса-да, маънавий зарар янада сезиларли: Арманистоннинг ҳарбий устунлик ҳисси йўқотилди ва изоляция ҳисси янада сезиларли бўлди. Арманистон фақат мустаҳкам тинчликка эришган ҳолдагина ўз хавфсизлигини таъминлаши яққол кўзга ташланмоқда. Кучсизланган Пашиняннинг бу даврдан эсон-омон ўтиб олиши маълум эмас, чунки унинг истеъфосига чақириқлар кўпаймоқда. Арманистон бу урушдан сабоқ чиқариб, тинчлик ўрнатишга жиддий уринадими, йўқми, номаълум.