Агар тўйдан кейин ер-хотиндан бири иккинчисини динини ўзгартириш фикри билан илҳомлантирса, улар 10 йилгача қамалиши мумкин, хабар қилади IslamNews сайти AP News га таяниб.
Шундай қилиб, миллатчи ҳукумат ҳиндларнинг мусулмонлар билан никоҳларда Исломни қабул қилишларига йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда - Ҳиндистонда исломофоблар мусулмонларнинг "севги жиҳоди", никоҳ орқали аёлларни Исломга айлантиришда айбламоқда. Бунда ихтиёрий равишда Ислом динини қабул қилган ва шу билан ўз ота-оналари ва атрофдагилар ғазабини қўзғаган ҳинд қизлар ҳақида кўп сонли ишлар Ҳинд судларида кўриб чиқиляпти. Исломни янги қабул қилган мусулмон аёлларнинг яқинлари мусулмон куёвларни таъсирда айблаб, суд тартибида уларни ҳиндуизмга қайтарилишини талаб қилмоқда.