loader
Foto

Саудия Арабистони ва Кувайт кредиторлар қидирмоқда

Мутахассислар 2020 йил охиригача Саудия Арабистони бюджетига 100 миллиард долларга етмай қолишини тахмин қилмоқда. Муаммолар март ойида бошланган бўлиб, жаҳон миқёсида коронавирус локдауни нефт нархларини рекорд даражада кескин пастга туширди. Саудияликлар бу йил ўртача нефт нархи бир баррели учун $ 80 бўлишини кутишган ва бундан ташқари, ишлаб чиқаришни камайтириш бўйича музокараларда келишмовчиликлардан сўнг Россияга қарши нарх урушини бошлаб юборишган. Россия нефт компанияларини кўплаб мамлакатлар бозорларидан сиқиб чиқариш учун Саудия Арабистони ҳукумати экспортни учдан бир қисмга– кунига 9,7 млн баррелдан кунига 12,3 млн баррелгача оширди, шу билан бир патда Европа бозорида қаттиқ демпинг амалга оширди, бу эса феврал ойида котировкаларни 51 доллардан 27 долларгача камайтиришга олиб келди.

Бундай ҳаракатлар билан ар-Риёд фақат ўзига зарар келтирди. Ҳушига келиб, ҳукумат зудлик билан вазиятни ўнглашга урина бошлади: ҚҚС ни уч баравар оширди, кун кўриш учун тўланадиган энг кам пул миқдори тўлашни тўхтатди. Бироқ, вазият фақат ёмонлашмоқда. Иккинчи чоракда 50 миллиард долларлик бюджет камомади прогноз қилинган бўлса-да, бу миқдор энди икки баробар ошди, бу ЯИМнинг 12% ини ташкил этади. Бундан ташқари, валюта захиралари бу даврда $ 500 миллиарддан $ 448 миллиардгача камайди.

Фақат бир йўли бор – қарзга олиш. Ар-Риёд миллиардлаб долларлик облигацияларни фаол равишда сотишни бошлади. Moody’s экспертлари қайд этишича: «улар даромадларнинг тушишини тўлиқ қоплай олмайдилар ва бу суверен қарзнинг ошишига олиб келади». Қарзлар ЯИМнинг 30 фоизига етиши прогноз қилинмоқда.

Саудия Арабистони банкротлик ёқасига олиб келган Кувайтнинг йўлидан бориш хавфи мавжуд. Дунёнинг етакчи нефт экспортчиларидан бирининг ғазнаси шу қадар емирилганки, давлат сектори ходимларига ойлик тўлаш учун маблағ етарли эмас.

Истеъмол модели ўз вақтида ўзгартирмасдан фақат нефтдан келадиган долларларга таяниб яшаш одати Кувайт ва Саудия Арабистонини қийин вазиятга олиб келди ва энди улар кредиторлар топишларига тўғри келади.