Нашр маълумотларига кўра, аёл Европа сафаридан вирус юқтириб келган. Касаллик унда юмшоқ кечган, 2,5 ҳафтадан кейин унга касалхонадан жавоб берилган. Ноябрда Нг-Чен Олдрин исмли ўғил туғди. Шифокорлар унда коронавирус топишмади.
"Бу жуда қизиқ. Унинг педиатр менга COVID-19га антитаналарим йўқолди, лекин Олдринда уларни бор деб айтди. Шифокорим ҳомиладорлик пайтида унга антитаналаримни берганимни тахмин қилади", - дейди аёл.
Газетада қайд этилишича, бу Сингапурда биринчи бундай ҳолат бўлмаслиги мумкин. Хусусан, апрел ойида ҳомиладорликнинг 36-ҳафтасида коронавирус юктириб олган Наташа Линг фарзанд кўрди. У антитаналар билан Сингапурда туғилган биринчи бола бўлиши мумкин, деб ёзади газета.