Пандемия бошлангандан бери дунёда 1,4 млн киши вафот этди. Ўлим ҳолатлари сони бўйича ҳам АҚШ етакчи, у ерда 266 минг киши коронавирусдан вафот этган. Кейинги ўринларни Бразилия (171,9 минг киши), Ҳиндистон (136,2 минг киши), Мексика (104,2 минг киши) ва Британия (58,1 минг киши) эгаллаган.
Аввалроқ шанба куни ЖССТ бир суткада касаланганлар сони янги рекорд даражаси ҳақида эълон қилди – 747 минг кишида вирус аниқланди. Бундан олдинги максимал кўрсаткич 14 ноябрда кайд этилганди. ЖССТ маълумотларига кўра, жами 61,2 млн кишида касаллик аниқланган.
Бундан ташқари, ташкилот ўлим ҳолатлари сони ҳам бир суткада рекорд даражада усганини маълум килди. Коронавирусдан 13,2 минг киши вафот этди. Вафот этганлар умумий сони 1,4 млн кишини ташкил қилади.