Анқарада июлдан бери биринчи марта асимптоматик ҳоллар умумий сонига киритилган.
Бу рақам ҳукумат томонидан эпидемия бошланганидан бери эълон қилинган энг юқори кўрсаткич бўлди. Фақат симптоматик ҳолатларни ўз ичига олган аввалги кунлик энг катта кўрсаткич 7381 та бўлиб, 24 ноябрда куни қайд этилган.
Анқара ёздан бери фақат симптоматик ҳолатлар ҳақида маълум қиларди, бу эса, танқидчиларнинг сўзларга қараганда, эпидемиянинг ҳақиқий кўламини яширар эди.
Коронавирус ҳақида фан бўйича қўмита йиғинидан кейин матбуот анжумани вақтида Коджа кутилмаганда Анқара умумий рақамларни эълон қила болашини айтди.
«Ходимларимиз илтимосига кўра кундалик жадвалга симптомсиз ижобий ҳолатларни ҳам киритамиз», - деди у ва тест натижалари ижбий бўлган одамларнинг 80 фоизи енгил симптомлари бўлгани ёки умуман симптомсиз бўлганини қўшимча қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 25 ноябрь кунги маълумотлари ҳам COVID-19 туфайли ўтган кун давомида 168 киши ҳалок бўлганини кўрсатди, бу эпидемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич бўлиб, ўлим ҳолатлари сонини 12840 га етказди.
Вазир пандемиянинг боришига қараб қаттиқ чекловлар қўйилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Унинг сўзларига кўра, агар одамлар бу чораларга қатъият билан амал қилмаса, яқин кунларда қатъий чекловлар муқаррар бўлади. Коронавирусни ўрганиш бўйича қўмита ҳукуматга қаттиқроқ чора кўришни маслаҳат бериши ҳақидаги саволга Коджа келаси ҳафта пандемия кечишига қараб қарор қабул қилинишини айтган.
«Чекловлар ўтган ҳафта дам олиш кунлари бошланди. Ўртача, икки ҳафта ичида уларнинг таъсирини кўриш мумкин бўлади. Шунинг учун баҳолашга ҳали жуда эрта. Биз чекловлар пандемиянинг боришига қандай таъсир этганини кейинги ҳафта кўрамиз», - деди Коджа.
Ўтган ҳафта ҳукумат вирусга қарши кураш доирасида қаттиқроқ чекловлар, жумладан, ресторанлар, кафе ва савдо марказлари иш соатлари чекланиши ва дам олиш кунлари қисман комендант соати жорий килинишини маълум килди.
Вазир, шунингдек, охирги пайтларда Туркиянинг деярли барча вилоятларида вирус билан касалланиш ҳоллари кўпайганини қайд этди. "Ўтган ҳафта давомида 15 та вилоятда беморлар сони 50 фоизга ошди", - дейди Коджа.
Вазирнинг сўзларига кўра, Истанбул ва мамлакат ғарбидаги Бурса ва Измир вилоятлари ҳозирда коронавируснинг учинчи тўлқинини бошидан кечиряпти. У мазкур вилоятлардаги касалхоналарда интенсив терапия бўлимларидаги ўринларни тўлдириш коэффициенти 70%дан ошганлигини айтди.
«Бизнинг шифохоналарда беморлар сонининг бу қадар кўплигини енгиш учун ҳаракат қилмоқда, лекин ҳар қандай сиғимнинг чегараси бор. Баъзи шифохоналарда интенсив терапия бўлимлари билан боғлиқ муаммолар мавжуд», - деди у.
Бундан ташқари, Коджанинг айтишича, Туркия Хитойнинг Sinovac Biotech Ltd компаниясидан 50 миллион доза вакцина харид қилишга шартнома имзолаган.
«Биз декабр, январ ва феврал ойларида 50 миллион доза вакцина етказиб бериш ҳақида имзоладик», - деди Коджа.
«Бу ерда қоидага кўра, самарли ва ишончли ҳисобланган вакциналардан фойдаланишни бошлаш муҳим... Ўйлайманки, эмлаш календари 11 декабрдан бошланиши мумкин».
COVID-19га қарши Sinovac экспериментал вакцинаси CoronaVac тез иммунитет жавобига олиб келди, лекин ишлаб чиқиладиган антитаналар даражаси, дастлабки синов натижалари кўрсатганидек, соғайганларга нисбатан паст бўлди.
CoronaVac ва Хитойда ишлаб чиқилган яна тўртта бошқа экспериментал вакцина уларнинг самарадорлигини аниқлаш учун синовларнинг сўнгги босқичида турибди.