loader
Foto

Асад иши

"Тунда "Вулкан" ва "М14" ракеталари исёнчилар қўлга олган Дамашқ яқинидаги шаҳарча томон гумбурлаб учарди. Турар-жой бинолари зарба остида қолди, ракеталар масжидлар ва бошланғич мактаб яқинига тушди", - деб ёзади мақола муаллифлари.

"Намур касалхонага келганида ҳамма жойда жабр кўрганлар бўлган, уларнинг кўпчилиги жароҳатланмаган: одамлар бўғилиб, талвасага тушган. Оғзидан сўлак оқиб ётганди. – «Ўлаётганлар, ўлганлар, ҳақиқий даҳшатли эди, - дейди Намур. Ҳамма нарса кимёвий ҳужум амалга оширилганини кўрсатарди".

"Бундан етти йил аввал кимёвий қурол билан ҳужум окибтида мингдан ортиқ одам, эркаклар, аёллар ва болалар ҳалок бўлганди. БМТ экспертларининг фикрича, ҳужумда халқаро ҳамжамият томонидан тақиқланган кимёвий модда – зариндан фойдаланилган. Салим Намур текширувчиларга беморларининг қони, кийими ва сочидан олинган намуналар берди. Бугун шифокор Европада сургунда яшайди ва унинг аниқ манзили сир тутилмоқда", - дейилади мақолада.

"Бу жиноятлар учун шу кунгача ҳеч ким жавоб бермади. Асад режими ўз халқига нисбатан заҳарли газдан фойдаланган бошқа ўнлаб ҳолатлар каби", - дейди нашр.

"Суриялик бир гуруҳ фаоллар ва халқаро ҳуқуқ бўйича европалик мутахассислар буни шундай қолдирмоқчи эмас. Бир неча йил давом этган тергов натижасида, улар 2013 йил август ойида зариндан фойдаланилгани, шунингдек, 2017 йил Хан-Шейхунда яна бир ҳужум пайтида асабни фалаж қиладиган бошқа бир модда қўллангани ҳақида мингдан ортиқ саҳифа далиллар тўпланган. Октябр ойида улар Карсруэ Бош прокуратурасига ариза беришди.

"Deutsche Welle билан қўшма тергов давомида Der Spiegel катта ҳажмли ҳужжатларни таҳлил қилиш, видеоларни кўриш, гувоҳлар ва кимёвий ҳужумдан омон қолганлар билан гаплашиш имконига эга бўлди. Асад режимига қарши далилларни рад этиб бўлмайди", - дея таъкидлайди муаллифлар.

«Ноҳукумат ташкилотлари 2013 йилги зарин қўлланган ҳужумда Сурия ҳукумат аппаратидан ўн кишини айбламоқда. ( ... ) Инсон ҳуқуқлари фаолларининг фикрича, жиноят учун жавобгарлик Президент ва унинг бевосита атрофидагиларга бориб тақалади. Улар режимга орқа ўгирган суриялик офицерни топишган кўринади».

"Унинг таъкидлашича, Башар Асаднинг укаси Махер кимёвий ҳужум ҳақида буйруқ берган. Ҳозирча унинг айтган гапларини мустақил текширишнинг имкони йўқ, қочоқнинг исми эса сир сақланмоқ. Қолаверса, Der Spiegel етти йил олдин БМТ ходимларининг биридан Махер Асаднинг оммавий қирғинга алоқадорлиги эҳтимоли ҳақида кўрсатма олган. Режим ҳанузгача бирон-бир айбни тан олгани йўқ", - қайд қилади нашр.

Ҳади ал-Хатиб "Сурия архиви" деб номланган уруш даҳшатларининг рақамли архивига асос солди. У интернетдан Сурияга оид 3,5 миллиондан ортиқ видео топиб, ўз серверларида сақлаб қўйган. "Хатиб ва унинг ҳамкасблари видеонинг ҳақиқийлигини тасдиқлашга уринмоқда. Географик ўрни ҳақидаги яширин маълумотларни таҳлил қиладилар, сунъий йўлдош тасвири билан таққослайдилар. Агар лавҳаларда снарядларнинг қисмлари кўрсатилса, режим бундай ўқ - дорилардан фойдаланадими-йўқми ва шунга кўра ҳужум учун жавобгарми-йўқми, текшириб кўришади. Ғута билан хам шундай бўлган".

"Унинг ўз маълумотларига кўра, "Сурия архиви"да фақат 2013 йилдаги кимёвий ҳужум билан боғлиқ бўлган, Хатиб ва унинг шериклари Бош прокуратурага тақдим этмоқчи бўлган 349 та текширилган видео мавжуд. Бу даҳшатли кадрлар – талвасага тушган эркаклар. Заҳарни ювиб ташлаш учун ярадорларни сув билан юваётган кўнгиллилар. Болалар ютоқиб нафаси олишга уринаётган ва афтидан ўлаётган болалар".

"Айни пайтда Бош прокурор Питер Франкнинг ёрдамчилари Германияда алоҳида жиноятчиларни жавобгарликка тортишди. Кобленцда асирларни қийноққа солиш ва систематик равишда ўлдиришга масъул деб ҳисобланаётган Асад режими вакилига нисбатан дунёдаги биринчи суд жараёни давом этмоқда. Яқин-яқингача Германияда ҳам ишлаган Ҳомсдаги ҳарбий госпиталдан шифокор шу каби айбловлар билан боғлиқ тергов изоляторида ушлаб турилибди"

"Зарин қўлланган ҳужумлар билан боғлиқ баёнотда кўрсатма беришга тайёр бўлган 17 эркак ва аёл рўйхати келтирилган. Улар орасида Шарқий Ғутадаги Замалка қишлоғидан эр-хотин Иман ва Муҳаммад Ф. ҳам бор. Улар беш йил давомида Германияда яшамоқда ва уларнинг ҳақиқий номлари нашр этилишини хоҳламайдилар".

"2013 йил 21 август соат 2.30 атрофида, хотирлайди улар, қўшнилари эшикни тақиллатиб «Кимёвий ҳужум!» деб қичқирдилар. Иман Ф. ўшанда ҳамшира бўлиб ишларди ва госпиталга йўл олди, унинг эри ҳам биринчи ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилди. "У ерда одамлар ҳашаортлар учун спрей билан ўлдирилган чумолилар каби қалашиб ётарди", - дейди Иман Ф.".

"Тўсатдан унинг эри Муҳаммадда талваса бошшланди, хотирлайди ҳамшира. У дарҳол унга антидот атропин юбормоқчи эди, лекин ўзи ҳам йўқотди. Улар жойлашган яқин жойга яна бир ракета тушганди".

"Улар ўзларига келганидан сўнг катта ўғлини излашга киришди ва унинг кимёвий ҳужумдан омон қолмаганини билишди".

"Иман Ф. ҳамон асоратлардан азоб чекади. Унинг оғир жароҳатлангани кўриниб турибди. У оғир шаклда ногирон. "Умид киламанки, Асад ва унинг атрофидагилар суд қилинади", - деди унинг эри Муҳаммад".

"Бироқ Сурия президенти немис терговчилари учун дахлсиздир. Башар Асад бу лавозимда экан, у иммунитетга эга бўлади".

"Агар куни келиб, у истеъфо берса ёки ағдарилса, вазият ўзгариши мумкин. Ҳарбий жиноятлар даъво муддатига эга эмас, - хулоса қилади Der Spiegel".

Манба: Der Spiegel