Джокер кимлигини унута бошладик. Лекин унинг зиддиятли пафоси, арлекинлашуви, умумий ҳалокат шусиз ҳам чўлоқ даврни тартибсизлик домига итаради. Джокер фитна даврининг даракичсидир. Бу ҳақда филмнинг чиқиши ҳам бизга бежиз ошкор қилинмади. Бачканабозлик сиёсий ҳаётга кўчиб ўтди, джокерлар дискурс хўжайинлари ва бошқарувчилар ролини эгаллади. Ҳаёт саҳнасида чексиз трагикомедия рўй беряпти. «Гўё барча дўзахийлар шу ерда...». Бироқ ушбу бирламчи вариантда «янг ақли расолик» истиқболини очиб берадиган бир нозик жиҳат бор.
Аралаш-қуралаш, ноябр куни каби хўмрайиб, кечагина сукунатнинг метин совутига қамалган кишиларнинг бачкана ва бемаънилик майдонга чиқиши учун имкониятлар тақдим этди (яъни, омонатдорнинг хоинга, хоиннинг омонатдор одамга айланиши юз берди).
"Янги ақли расо" одамлар рақамли джокерларга қарши чиқишди. Бу инсоният тақдирини маъно учун кураш қони билан суғорадиган тарихий зиддиятдир.
Джокерлар жаҳон сиёсатига ҳам онгли равишда киритилган. Зеленский, 2018 йил парламент сайловларида биринчи ўринни эгаллаган Италиянинг «Беш юлдуз» ҳаракати, Макрон ва, албатта, Трамп — у мазкур схеманинг гултожидир.
Арлекинлар омма билан яхши алоқа қила олади (лайфлари ҳам оммабоп), унинг реал воқеликни идрок килиши пикселлашган, ҳожатхона даражасига туширилган. У бачканаликни, турли хил мавзуда катта гапириш популизмини, аҳмоқона ёндашувлари билан ажралиб туради. Гўё энг мураккаб муаммоларни ҳал қилиш уларга топширилган ва шундан, ўзидан муҳим бир одам ясаб олган.
Лекин бу майновазчилик ва жиддийликнинг йўқолиши ортидан бетартиблик туни мўралаб турибди. Ҳозирча, унинг ғира-шира пайти — ковид-19, рақамли назорат, атомизация ва ҳаётнинг экзистенциал қўрқувини бошдан кечиряпмиз.
Бачкана масхарабозлар ўз ишини қилди. Кейинги юриш энди жаллодларники...