loader
Foto

Чеченистон муфтийси “ниқоб” кийиш тақиқланишига рози бўлмаганларни “Аллоҳнинг душманлари” деб атади

"Биринчидан, агар сен шунчалик кўринишни истамасанг, уйингда ўтир. Иккинчидан, улар бошқалардан ўзини шу тарзда бекркитганда, бундай ёпинмаганларни кофир, деб ҳисоблай бошлайди. Шундан кейин бир камарни тақиб, айбсиз одамларни ўлдиришга жазм этадилар", – деди Чеченистон муфтийси.

"Ўз халқи кийиб юрадиган либосни киймаслик ва бошқалардан ажралиб туриш – бу ҳаром", – деган Межиевнинг сўзларидан иқтибос келтиради "Кавказский узел".

"Грозный" телеканали декабрнинг бошида намойиш этган бир сюжетда Межиев ва шаҳар ИИББ бошлиғи Аслан Ирасханов қизларни “ниқоб” кийиб юрганликлари учун қоралаганди. Межиев ўшанда “ниқоб анъанавий либос саналган ва шариатга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган араб мамлакатларидагина юзини тўлиқ ёпиб юришади” деб айтганди.

Ирасхановнинг айтишича, шаҳарда “ниқоб” кийиб юришга ҳеч кимга рухсат этилмайди. Унинг фикрига кўра, бу чечен анъаналарига ва ислом коидаларига мос келмайди. “Ниқоб” кийиб юрадиган аёлларга у араб мамлакатларига кўчиб боришни таклиф қилди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР