loader
Foto

Салмон Авданинг аҳволи оғирлашган

Ўғлининг сўзларига кўра, ота «таъқиблар, қийноқлар ва даволашни рад этишлари» натижасида кўриш ва эшитиш қобилиятининг ярмини йўқотган. «Халқ фаровонлиги учун ибодат ва хутбалар учун бу одам озодлигидан маҳрум бўлди», деб ёзади Абдуллоҳ Авда. - Қамоқхона шифокори унга яқинда отаси эшитиш ва кўриш қобилиятининг деярли ярмини йўқотганини айтди! Лекин улар ҳали ҳам унга зарар етказишни истайди!»,- деб ёзади Авданинг ўғли Твиттерда.

Салмон Авда 2017 йил сентябрь ойида ар-Риёднинг ташқи сиёсатига зид бўлган таниқли воизлар ва фаолларга қарши кампания доирасида ҳибсга олинган. Салмон Авда Саудия Арабистони ва Қатар ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга чақирган твиттердаги хабари учун жавобгарликка тортилди. Кейинчалик мутафаккир терроризм ва давлатга қарши фитна уюштиришда айбланиб, олий жазога ҳукм қилинган.