«Шимолий чегара бўйлаб кириб боришни, ўтмишда содир бўлган ва келажакда яна содир бўлиши мумкин бўлган сценарийни тасаввур қилинг», — дейди Elbit Systems компаниясининг шўъба компанияси саналган Elsec бош директори Ари Чернобров, уч-тўрт йил олдин фақат тасаввур қилиш мумкин бўлган технологияларни намойиш этиб.
«Агар бундан бир неча йил олдин кузатув постидан «турк чавандози» ҳақида (чегарадан ўтишга уринишнинг ЦАХАЛ томонидан шартли номланиши) огоҳлантириш олган ва у ерга фақат бу девордан ошиб ўтишга уринган мушук эканлигини билиш учун борган бўлсангиз, ҳозир биз умуман бошқа дунёда яшаяпмиз», — дейди Чернобров.
У ўзи бошқарадиган фабрикада ишлаб чиқилган ва аксарияти ЦАХАЛ томонидан фойдаланиладиган турли тизимларни албатта, реал дунёда содир бўлиши мумкин бўлган гипотетик намойиш билан боғлайди: «Фараз қилайлик, бизнинг автоматик идентификация тизимларимиз чегарада ўрнатилган ва кеч тунда кириб боришни идентификация қилади. Голан қўшинлари бу ҳудудга йўл олиб, HattoriX тизимидан фойдаланган ҳолда, хавф туғилган жойнинг аниқ координата нуқталарини жўнатади ва «жарроҳлик йўли билан» қўшинларни якинлаштирмасдан туриб «турк чавандози»га қарши зарба беради».
«Аскарлар яқинроқ келиши керак бўлса, уларга кундузги ёруғликда каби нарсаларни кўриш имконини берадиган тунги кўриш аппаратлари ёрдамида бу ишни бажарадилар. Агар командир истаса, бевосита кўрган нарсасини орқасидаги снайпер окулярига узатиши мумкин ва снайпер таҳдидни бартараф этиш орқали бунга чек қўйиши мумкин», — давом этади у.
Elsec объекти жанубдаги Сдерот шаҳрида, Ғазо секторидан бир неча чақирим масофада жойлашган. Ҳарбий оптик-электрон кузатув тизимларига ихтисослашган объект ракета зарбаларидан ҳимояланган. Компанияда 20 дан ортиқ киши ишлайди, шундан 80%и – маҳаллий аҳоли вакилларидир. Ҳатто коронавирус пандемияси вактида ҳам, худди Ғазо секторидаги ҳарбий операциялар вақтида бўлгани каби, у оддий режимда ишлади, бунда ходимлар ЦАХАЛга технологик устунлик берадиган ҳамда Исроил аскарларини қуруқликдаги ҳам, денгизда ҳам, ҳавода ҳам анча самарали ва ҳалокатли қиладиган минглаб илғор оптик қурилмаларни қўлда йиғади.
Сўнгги йилларда қуруқликдаги қуролли кучлар учун шахсий нишонга олиш ускуналари (прицел) соҳасида кескин ўсиш рўй берди. Агар ўтмишда аскарлар асосан юлдуз ёруғлигини кучайтирадиган тунги кўриш ускуналарини ишлатган бўлса, бугун совумайдиган иссиқлик тизимлари етакчи бўлиб, аскарларга 1.5 км.га қадар масофада ўз нишонларини кўриш имконини беради.
Бу ЦАХАЛ га интеграция қилиш тахмин қилинган футуристик имкониятлар ёки назария эмас: 2019 йил августида Elbit ЦАХАЛга битта тугмани босиш билан кундузги сифат билан тунда ҳам кўришни таъминлайдиган Maccabim ва XACT th64 (Maccabit) моделидаги енгил қуроллар учун нишонга олиш ускуналари етказиб берганлигини маълум қилди.
«Юлдузлар ёрдамида кўриш технологияси 20 ёки 30 йил давомида ўзгаришсиз қолган бўлса-да, иссиқлик дунёси бу ўн йил ичида катта поғонага кўтарилди. Армия беш йил олдин бу каби нарсалар борлигига ишонмасди ва ўн йил олдин бу каби тизимлар орзу эди. Биз детекторларни қисқартирдик ва уларни сезиларли даражада яхшиладик. Агар совутиш тизимига эга бўлган илгари совутилган иссиқлик тизимлари идишда 25 кг вазнга эга бўлса, бугунги кунда совутилмайдиган тизимлар 0,5 кг вазнга эга ва улар орқали кўриш ҳам яхшиланди», — дейди Elsec компаниясида пиёдалар ва махсус хизмат бўйича вице-президент Исраэль Гринвальд.
«Мақсад, ускунани имкон қадар кичик ва имкон қадар узоқни кўра оладиган қилишдир. Бугун сиз бир чақирим наридаги одамни ўлдиришингиз мумкин, ва бошқа воситалардан фарқли ўлароқ, бу ерда сиз бутунлай қоронғи туннелга тушиб, ҳали ҳам кўчада юргандай кўришингиз мумкин», — қўшимча қилади Гринвальд.
Сўнгги йилларда Elbit келажак аскарларини ривожлантириш устидаги ўз ишлари билан мақтанмоқда. Турли қўшимча реаллик ва алоқа такомиллаштирилган тизимлари туфайли аскарлар жанг майдонида анча самарали.
Чернобровнинг изоҳлашича, бугунги кунда ЦАХАЛдаги минглаб милтиқлар Android тизимидан фойдаланади ҳамда смартфон каби WiFi ва Bluetooth билан таъминланган. Бу командирга дала шароитларида аскарларни асосий жойларда жойлаштириш ва бутун тасвирни кўриш, ёки катта офицерлар ва ҳарбийларга жангни узоқдан томоша қилиш ва нима бўлаётганини бир яхши фикр олиш имконини беради.
«Бизнинг нишонга олиш ускуналаримиз тасвирни ҳарбийлар хонасига ёки жанг майдонида командирга қайта узатиши мумкин. Аскарларни бутун майдон бўйлаб жойлаштириш кифоя ва командир улар кўраёган нарсаларни планшет орқали кўриши мумкин. У истаса, 2000 метр масофадаги снайперни қаерга қаратиб ўқ отиш ва хавфни бартараф этиш учун йўналтириши мумкин. Буларнинг барчасини эса штабга трансляция қилиш мумкин. Сиз жанг майдони тавсирини анча яхшироқ узатишингиз мумкин – майдон бўйлаб кетаётган аскарлар реал вақт режимида барча маълумотларни узата олади», — деди у.
Қайд этилишича, Elbit супермаркетда ёки маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари дўконида харид қилиш мумкин бўлган стандарт батареялардан фойдаланадиган жуда илғор технологияларга эга. Бунинг афзаллиги шундаки, агар керак бўлса, аскарлар душман ҳудудида, парашют орқали жиҳозлар тушириш заруратисиз ёки бошқа аскарлар махсус батареяларни етказиб бериш учун майдонга чиқмасдан, ўзларини осонгина жиҳозлашлари мумкин.
«Бу қурилмалар оддий, озиқ-овқат дўконидан сотиб олиш мумкин, болангизнинг ўйинчоқ машинасидаги каби тўлиқ стандарт батареялар фойдаланилади», — дейишади компанияда.
Кичик қурилмалар билан бир қаторда, Elsec жанг майдони ёки чегара ҳақида кенгроқ тасаввурга берадиган йирик қурилмаларга ҳам эга. Компания томонидан ишлаб чиқариладиган SupervisIR тизими, айниқса, кечаси ва кундузи ҳам кенг кузатув нуқтасини таклиф этади, ўтмишдагидан фарқли ўлароқ, у нишонларни мустақил аниқлаш ва лазерли ўлчагич билан жиҳозланган зонд камерасига тўғридан-тўғри ўтиши мумкин.
«Бу дунё бир неча йил олдин билганимиздан фарқ қилади. Детекторлар анча юқори пикселлар сонига, янада кучли ишлаш қобилиятига эга, сунъий ақл ва автоматик қобилиятлар машинага одамдан кўра кўпроқ ишонишга имкон беради», — таъкидлайди компания.
Бундай тизимлар, дейди Чернобров, кейинги бир неча йил ичида янада мураккаблашади ва Исроилнинг чегараларини маҳкам беркитадиган қаттиқ назоратни таъминлайди.
Чернобров маълум қилган HattoriX номли янги тизим қачонлардир фақат махсус бўлинмаларда мавжуд бўлган имкониятларни исталган пиёда бўлинмага тақдим эта олади.
«Бу тизимдан мақсад – исталган пиёда қўшинда исталган аскар у билан ишлай оладиган нишонни қўлга киритишдир. Агар илгари мақсадли таъқиб, нишонни қўлга киритиш фақат махсус бўлинмаларда мавжуд бўлса, бугунги кунда компьютер бу ишни автоматик равишда бажаради», — дейди у.
Хавфсизлик ва кузатув тизимлари бўйича вице-президент Ронен Шницер изоҳ беради: «Қримдаги уруш пайтида биз бир томчи радиацияли ҳар қандай қурол ракета билан уриб туширилганини кўрдик, жанг майдонида отилган ҳамма нарса отилди, шунинг учун биз тасвирни қайта ишлашга асосланган концепцияни ишлаб чиқдик».
Илғор технологиялардан фарқли равишда, HattoriX тизими жанг майдони тасвирини ўрганиб чиқади ва аскар ўзи турган жойни суратга олиб, уни таҳлил учун жўнатганида у аниқ координата нуқталарига эга бўлади.
«Сиз хато билан уйни бомбардимон қилишни хоҳламайсиз, шунинг учун сиз аниқ бўлишингиз керак ва тизим буни таъминлайди. Тизим бу тўғри нишон эканигини 100% аниқ билиш имконини беради ва агар нишон тўғри эканлиги тасдиқланмаса, самолёт ҳам, артиллерия ҳам унга ҳужум қилмайди», — дейди компания.