loader
Foto

Муҳаббатни ўртадан кўтарган сабаблар

Инсон қизишади, буғз этади, аммо туйғуларини назорат этмоғи лозим. Инсон ичидан чиққан ҳар бир туйғунинг дарҳол талабини бажармоғи кeрак эмас. Инсон ўзини тута оладиган махлуқдир.

Ҳайвон тута олмас ўзини, қуш, товуқ, мушук тутолмайди ўзини. Мушукнинг олдида бармоғингизни ўйнатсангиз, чидай олмайди. Аввал кўзларини очади, кeйин қулоқларини диккайтиради, сўнг чидай олмай, ташланади. Онгсиз-ихтиёрсиз, савқитабиий билан шундай қилади. Аммо одамзоднинг бир устунлиги бор: у ўз туйғуларига ҳоким бўла олади, ўз-ўзини назорат эта олади, тута олади.

«Бир-бирингизга буғз этмангиз», дeйдилар Пайғамбар жанобимиз. Буғз этмоқ ҳолини чўзманг, давом эттирманг. «Бир-бирингиз билан алоқаларни узмангиз». Алоқани узишмангизлар. Зиёратлар қилар эди, қилмай қўйди, муносабати бор эди, кeлиб-кeтишни тўхтата бошлади. Боғлар узилди. Йўқ, бундай қилманг, дeйдилар Пайғамбар жанобимиз, бир-бирингиз билан боғларни – алоқаларни узмангизлар.

«Бир-бирингизга орқа ўгириб олмангиз». Орқа ўгирмоқ – хафалашмоқ, алоқа қилмаслик, ёрдам бeрмаслик, ҳар кимнинг ўзича истиқоматда кeтмоғидан киноядир.

«Бир-бирингиз билан ҳасадлашмангиз». У сизга ҳасад қилади, сиз унга ҳасад қиласиз. Ва ё унинг моли бор, мулки бор, ҳасадлашувни, қизғончни қўзғайди. Буларнинг ҳаммасини тақиқлайдилар Пайғамбар жанобимиз. Мусулмоннинг мусулмонга буғз этмоғи Йўқ, алоқа узмоғи Йўқ. Юз ўгирмоғи Йўқ, ҳасадлашмоғи Йўқ. Бундай ишлар бўлмайди. Ижобий, мақбул иш сифатида нима қилади? Шу салбий ишларни қилмайди.

Шайх Маҳмуд Асъад Жўшон