loader
Foto

Мустабид учун қопқон. Нега Саддам Ҳусайн Кувайтни босиб олмоқчи бўлди

Маҳалий ҳокимиятнинг институтлари расмий равишда фаолият кўрсатиб турган бўлса ҳам у жуда кўп йиллар мабойинида ўзига бўйинсиндирмоқчи бўлган турли хил ташқи кучлар орасида кун кўришга мажбур бўлди.

Куайт амирлиги расмий равишда 1961 йили ўз мустақиллигига эга бўлди. Бироқ, у ўз мустақиллигини йўқотиб қўйишига оз қолди. Кувайт билан чегарадош бўлган Ироқнинг минтақа тарихига ўз қарашлари бор эди. Ироқ сиёсатчилари Кувайтни Ироқдан ноқонуний равишда тортиб олинган 19 вилояти деб билар эди.

Буюк Британия Кувайтни Ироқ тарафидан босиб олинишини олдини олди. Агар Ироқ Кувайтга қарши ҳаракатлар қилса Буюк Британия қуролли кучлари билан аралашиши ҳақида дўқ-пўписа қилди. Ўшандаги Ироқ ҳукумати ишни урушгача бормаслигини афзал деб топишди.

Саддамнинг “адолатли уриши”

1979 йили Эронда исломий инқилоб рўй берди, оқибат ҳукумат тепасига оятуллоҳ Ҳумайний келди. У АҚШ ва Совет Иттифоқининг ашаддий душманларидан ҳисобланар эди.

Воқеаларнинг бундай ривож топиши АҚШни Яқин Шарқдаги таъсирини заифлаштириб қўйди ва у Эронга қарши тура оладиган кучни излашга тушди.

Ироқнинг ёш ва серғайрат ҳукмдори Саддам Ҳусайн шундай куч деб топилди. Эрон Ироқ ҳудудида ҳаракат қилаётган шиаларга мансуб гуруҳларни фаол равишда қўллаб-қуввватлай бошлади, Ироқ эса Эронга ер давоси билан чиқди. 1980 йили 22 сентябр куни Ироқ армияси Эронга бостириб кирди.

Америка Қўшма Штатлари Ироқни қўллаб-қувватлаб, Саддам Ҳусайнга разведка маълумотларини тақдим қилди, кредитлар берди ҳамда қурол-аслаҳа етказиб турди, ҳатто кимёвий қуроллар учун керакли материалларгача етказиб берди.

Эрон-Ироқ уруши саккиз йил давом этди, ҳар икки тараф жуда катта моддий талофат ҳамда жуда катта одамларини қурбон қилди. Уруш урушдан олдинги бўлган ҳолат бўйича тинчлик сулҳи билан ниҳоясига етди.

Қарзини кечириш учун бостириб кириш

Ироқ иқтисодига жуда катта зарар олиб келди а аҳолисининг турмуш даражаси ҳам сезиларли даражада тушиб кетди. Бундан ташқари, уриш даврида бошқа давлатлардан жуда катта қарзлар олиб ташланган эди. Буларнинг ҳаммаси Ҳусайн режимини беқарор ҳолатга олиб келди.

Ироқ пешвоси инқироздан чиқиш йўлларини излар эди. Ўша вақт у Кувайтга бўлган даволарини эслаб қолади.

Эрон-Ироқ уриши даврида Кувайт Эроннинг минтақада таъсири ошиб кетишидан хавфсираб Ироққа умумий миқдорда 15 миллиард долларга яқин қарз берган эди. Бироқ уриш тугашидан сўнг икки мамлакат орасидаги муносабат бузила бошлади.

Ироқ Кувайтни чегара олдидаги Ироқ нефт конларидан нефтларни ўғирлашда айблаб чиқди. Яъни, бу дегани Кувайт тарафидан қиялаб бурғалаш технологияси билан нефт қазиб олиш назарда тутилаётган эди. Айтмоқчи, бу технологияни кувейтликларга АҚШ тақдим қилган эди.

Саддам Ҳусайн Кувайтдан Ироқнинг қарзларни бутунлай кечиб боришни талаб қилди ҳамда яна бунинг устига икки миллиард доллар бадал пул ҳам сўради.

“Бу масала Америкага боғлиқ эмас”

Кувайтнинг Қўшма Штатлар билан аллоқалари яқин эканини Саддам Ҳусайн жуда яхши билган.

Нега Саддам Ҳусайн Кувайтга бостириб кирди, деган асосий саволга ҳалигача сиёсатчи ва тарихчилар жавоб топа олишмаяпти.

Турли вақтларда турли хил антиқа жавоблар бўлган – баъзилар Саддам Ҳусайн бангги бўлиб қолган дейишса, баъзилари гўёки Кувайт элчиси музокараларда ироқлик аёлларни фоҳиша деб айтишга журъат қилганини айтишади.

Бироқ, жиддий таҳлилчиларнинг айтишича, Ироқ раҳбарида Вашингтон ҳеч қандай қатъий чора жавоб қайтармайди, деган ишончи бўлган.

Ироқ ва Кувайт ўртасидаги зиддиятлар кучайишидан олдинги Вашингтон позициясидаги баъзи ноаниқликлар бўлмаганида буларнинг ҳаммасини Саддам Ҳусайннинг катта кетишига ёзиб қўйиш мумкин эди.  Ироқ раҳбари ўз ниятларини очиқчасига айтганини билган Америка Қўшма Штатллари уни қайтаришга уринишмаган.

1990 йили 25 июл куни Саддам ҳусайн АҚШ элчиси Эйприл Глэспи билан учрашади. Музокараларда “Кувайт масаласи” ҳам муҳокама қилинади. “Менда президентнинг аниқ йўриқномаси бор – Ироқ билан муносабатларни яхшилаш керак. Араблар орасидаги низолар бўйича, масалан сизларнинг Кувайт билан чегаралар бўйича мубоҳасаларинг ҳақида  ҳеч қандай нуқтаи назарга эга эмасмиз... Бу масалалар Америкага боғлиқ эмас”, деди Глэспи.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу сўзлар Ироқ раҳбари учун фаол ҳаракат қилиши учун сигнал эди.

Вашингтонлик лўттибозлар

Ҳусайн элчининг сўзларини нотўғри душунди ҳам дейлик. Бироқ, Вашингтон Кувайтнинг босиб олинишини олдини олиши мумкин эди ва нега  Глэспи хоним аниқ-тиниқ қилиб гапирмади?

Ҳусайн иззат-нафси Вашингтон учун жуда қулай эди. Нефтга бой минтақа ҳамда Эрон чегараларига яқин жойда ўз харбийларига эга бўлиш АҚШ учун жуда зарур эди. Аммо, жуда катта ҳарбий қўшинларни ҳеч қандай сабабсиз жойлаштириш араб мамлакатлари норозилигини туғдириши мумкин эди. Ўзи улар шундоқ ҳам АҚШдан тўйиб юришган эди.

Адолатни тиклаш учун ва катта ва кучли армияга эга Ироқдан кичик ва заиф қўшнини ҳимоя қилиш учун ҳарбий аралашув эса бошқа гап.

Қизиқ ҳолат: “Саҳродаги бўрон” ҳарбий амалиёти чоғида Ироқ армияси тор-мор келтирилиб, АҚШ Ироққа айтганини қилдирганида ҳам улар қандайдир номаълум сабабларга кўра, Саддам Ҳусайнни истеъфосини талаб қилишмади. Урушдан сўнг ҳам яна 12 йил Ироқ раҳбари бўлиб юришга имкон берди. Эрон-Ироқ урушидан бошлаб, то унинг ўлимигача вашингтонлик сиёсатчилар Саддам Ҳусайнни ўз мақсадлари йўлида фойдаланиб келганлиги таъсуроти пайдо бўлади.

Нима бўлган тақдирда ҳам 1990 йили 25 июл куни Саддам Ҳусайн унга ҳеч ким халқит қилмаслигига амин бўлган эди.

Эл-Кувайтдаги “инқилоб”

Июл охирида Миср президенти Хусни Муборак воситачилигида Ироқ ва Кувайт ўртасида музокаралар ташкил қилинди. 1990 йил 1 август куни музокаралар бекор бўлди. Ироқ қарзни кечишни, тавон пули  ҳамда беғараз ёрдам қилинишини талаб қилди. Кувайт амири шайх Жабар Аҳмад Сабиҳ бундай талаблар мақбул эмаслигини айтди.

Кувайт чегараларига Ироқ қўшинлари фаол равишда яқинлаб келмоқда эди.

1990 йил 2 август куни Ироқ телевиденияси Кувайтда инқилоб рўй берди ва тўққизта кувайт армиясининг зобитларидан иборат “Озод Кувайтнинг муваққат ҳукумати” халққа қарши сиёсат юритиб, коррупцияга ботган қирол режими билан курашишда Ироқдан ёрдам сўраётгани ҳақида эълон қилди. Бунга жавобан Саддам Ҳусайн ўз армиясига Кувайтга юриш қилиш ҳақида буйруқ берди.

Ҳақиқатдан ҳам “Озод Кувайтнинг муваққат ҳукумати” ташкилоти бўлган, бироқ у аҳоли орасида етарли обрўси бўлмаган. Куч ишлатилган амалиётларнинг барчасини ироқликлар амалга оширган.

2 август соат 1:30 ларда ироқнинг махсус бўлинмалари тикучарлар ёрдамида Кувейт амири қароргоҳига ҳужум қилиб, амирни асир олмоқчи бўлди. Бироқ амир гвардияси ҳужумни қайтаришга мувоффақ бўлди, натижада Кувайт амири тикучарда Саудия Арабистонига қочишга улгурди.

Уч кунлик блицкриг

Тунги соат иккида 120 мингдан ошиқ Ироқнинг ҳарбий бўлинмалари Кувайтга бостириб кирди. Ҳаво кучлари Эл-Кувайтни бомбордимон қилди, қирғоққа тарафидан эса, денгиз пиёда аскарлари ҳужум қилди. Соат бешларда Ироқ қўшинларининг асосий қисмлари Дасман саройига яқинлашди. Сарой учун кураш кечгача давом этди ва кувайт қўшинларининг мағлубияти билан якун топди. Саройни олишда Кувайт амирининг укаси Фаҳад Аҳмад Жабер ҳалок бўлди.

Кувайт армиясидан қолган қисмлар 4 августгача қаршилик кўрсатиб турди. Куайт армиясининг 35-чи танк бригадаси икки кундан ошиқ вақт рақибнинг йирик танк гуруҳини ушлаб туришга мувоффақ бўлди.

Буларга қарамай, 4 август кунининг охирига келиб кувайт армияси бутунлай тор-мор қилинди, мамлакат утидан назорат эса бутунлай Ироқ кучлари қўлига ўтди.

Уруши давомида ироқликлардан 295 аксар ҳалок бўлди ва 360 га яқини эса турли хил жароҳатлар олди. Кувайт армиясида кўп йўқотишлар бўлди: 4200 аскари ҳалок бўлиб, 12 мингга яқини асир бўлди. Ўлим ва асирликдан омон қолган ҳарбийлар Саудия Арабистони ҳудудига қочиб ўтди.

Муқаррар хато

Бир неча кун ўтиб “Озод Кувайтнинг муваққат ҳукумати” қўшилиш илтимоси билан Ироққа мурожат билан чиқди. 28 август куни Кувайт расмий равишда Ироқнинг 19-чи вилояти деб эълон қилинди.

Ироқ устидан булутлар қўйиқлашмоқда эди. БМТ Хавфсизлик кенгаши Кувайтдан Ироқ қўшинларини зудлик билан тарк қилишини талаб қилди. Саддам Ҳусайн режимига қарши иқтисодий санкциялар жорий қилинди. Вашингтон эса иттифоқчиларини тўплай бошлади ҳамда босқинчини жазолаш учун минтақага сараланган ҳарбий бўлинмаларни келтира бошлади.

Саддам Ҳусайн яшин тезлигида қозонган ғалабасидан боши айланиб, унга қарши кўрилаётган чораларнинг барчаси соҳта, хўжакўрсин учун бўлаётганига қаттиқ ишонар эди. Чунки,  Глэспи хоним аниқ-тиниқ қилиб айтиди-ку, “бу масала Америкага боғлиқ эмас” деб. Ахир, Америка Қўшма Штатлари алдаши мумкин эмас-ку?

Интернет маълумотлари асосида

Абу Муслим тайёрлади