Фатволар бўйича кенгашга бошчилик қиладиган Шайх Абдуллоҳ бин Байя баёнот беришича, бошқа муқобил вариант бўлмаганида чўчқанинг тақиқланиши ҳақида умумий қоидадан истисно қилиниши мумкин, чунки инсон ҳаётини ҳимоя қилиш ҳамма нарсадан устун туради.
Фатвода айтилишича, ушбу ҳолатда чўчқадан олинган желатин озиқ-овқат маҳсулоти сифатида эмас, балки ҳаёт учун муҳим дори элементи сифатида баҳоланиши керак.