loader
Foto

Ўзбекистонда «ал-Бухорий» халқаро сунъий йўлдош каналини ишга тушириш таклиф қилинди

Туризмни ривожлантириш Давлат қомитаси ахборот хизмати хабарига кўра, Бош вазир ўринбосари 23 декабр куни Ўзбекистон халқаро Ислом Академиясида зиёрат туризмини ривожлантириш ва шу соҳа мутахассисларини тайёрлаш бўйича ўтказилган йиғилишда шундай таклиф билан чиққан.

Тадбирда Бош вазир ўринбосари, туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси Азиз Абдухакимов, президент маслаҳатчиси, халқаро Ислом Академияси ректори Рустам Қосимов, зиёрат туризми соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари, олимлар ва қўмита вакиллари иштирок этди.

Учрашувда сўзга чиққан Азиз Абдухакимов "Halal Travel Frontier 2020" ҳисоботида Ўзбекистон Ислом меросини тиклаш орқали мусулмон туризм бозорида янги тенденция ўрнатган мамлакат сифатида эътироф этилганини қайд этди. «2018-2019 - йилларда визасиз режим жорий этилиши билан Индонезиядан сайёҳлар оқими 170% га, Малайзия - 158% га, Туркия – 154% га, БААдан мусулмон сайёҳлар - 153% га ошди», - деди бош вазир ўринбосари.

Мусулмонлар сафар индексига кўра, Ўзбекистон 10 позицияга кўтарилган (32 дан 22 гача) ва Ислом ҳамкорлик Ташкилотининг энг жозибали ва «хавфсизлик нуқтаи назаридан чидамли» мамлакатлар ўнталигидан жой олган.

Тадбир доирасида зиёрат туризмини ривожлантириш, Академия биноларидан самарали фойдаланиш мақсадида Академияда мавжуд имкониятлардан фойдаланиш, МДҲ мамлакатлари имомлари учун “Imams‘ tour” ва хорижий талабалар ва тадқиқотчилар учун «Академик туризм» ўқув турлари ташкил қилиш учун конференция заллари ва талабалар ётоқхоналаридан самарали фойдаланиш, сайёҳлик бўйича ташриф буюрган хорижий тадқиқотчилар учун академия ресурслар маркази ва кутубхонага киришни таъминлаш, Академия ҳудудида жойлашган Муқаддас жойлар - Шайхантоҳур, Тўлабий (Қалдирғочбек) га кириш билан сайёҳларни таъминлаш режалаштирилган - ушбу объектларда зарур шарт-шароитларни яхшилаш бўйича таклифлар қилинган.

Тадбир якунлари бўйича Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ўртасида англашув Меморандуми имзоланди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси ҳамда “Ипак йўли” халқаро туризм университети ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.