Илова ҳали ҳижоб киймаган ва ҳижобдаги расмини кўрсатишга ёки дўстлари ва оила аъзолари билан бу мавзуда гапиришдан ҳадиксирайдиган қизлар учун мўлжалланган.
Шу сабабли илова муслималар учун ҳам, бу мавзуга қизиқадиган муслима бўлмаганлар учун тўғри келади. Ушбу илова ёрдамида Hitjabi ишлаб чиқувчилар реал ҳаётда ҳижобга кирган ёки кирмаганлигидан қатъи назар, қизларга ёрдам беришни истайди.
Гарчи ҳижобни асосан улар учун дин талаби ва рамзи бўлган муслималар кийиб юрадиган бўлсада, бир қатор қизлар жумладан, ҳижобнинг ҳар хил турларидан фойдаланиб, бошига рўмол ўраб юриш модасига мойиллик билдиради. Бу иловадан фойдаланиб, улар қандай қилиб энг яхши кўринишда бўлишини билиб олиши мумкин.
Дастур бир нечта фильтрдан иборат бўлиб, улар исталган пайтда ва исталган жойда чиройли селви қилишга ёрдам беради. Бунинг учун техник кўрсаткичларни танлаш ва расмга олиш тугмасини босиш кифоя.
Яқинда дастур муаллифлари унга айрим қўшимчалар киритдилар ва уни яхшиладилар: ҳижобни 3D форматда қилдилар, унга янгича рўмол шаклларини, реал вақт режимида свопинг (фото ёки иловани дискка ёки бошқа ташқи хотира қурилмасига юклаш) ва ҳижобни масштаблаш имкониятини қўшдилар, шунингдек, илованинг ишлаш кўрсаткичларини яхшиладилар.