Рўйхатдаги энг ёш муслима – Индонезиялик мактаб ўқувчиси, 17 яшар Салсабила Хайрунисса ўрмонлар кесиб тугатилишига қарши ҳар жума атроф-муҳит ва ўрмон хўжалиги вазирлиги биноси олдида ўқувчилар пикетига бошчилик қилган.
Шунингдек, рейтингга коронавирусли беморлар учун арзон вентиляторлар ишлаб чиққан афғонистонлик олималар гуруҳи етакчиси, 18 ёшли Сумая Фаруқи ҳам киритилди. Улар ишлаб чиққан курилма атиги $ 700 туради ва 10 соатгача мустақил ишлай олади.
БАА космик агентлиги раиси Сара ал-Амирий, шунингдек, суриялик фаол аёл, режиссёр Ваад ал-Катиб ҳам эътироф этилди.