loader
Foto

Путиннинг режими ўз-ўзини йўқ қилмоқда

"Пайшанба куни Кремл раҳбари Владимир Путин ҳар йиллик матбуот анжуманида эркин ОАВ олдида жавоб берадиган демократик мамлакатнинг демократ-президенти ролида иштирок этди. Албатта, барча қатнашчилар учун 20 йил давомида ҳокимият тепасида бўлганидан сўнг Путиннинг сўзга чиқиши пандемия туфайли бироз мураккаблашган ҳорғин бир саҳналаштирилган тадбир эканлиги тушунарли эди (...), - таъкидлайди журналист Павел Локшин. - (...) Мулоқот доираси энг катта бўлган ОАВ йўналишини давлат белгилаб берадиган мамлакатда ҳар бир анжуман пиар учун баҳонага айланади. 20 йил ҳокимият тепасида бўлган одам ҳар қандай жамоатчилик сиёсатини бекор қилди, одамларга яқинроқ, ҳаттоки либерал – 2001 йил биринчи марта бўлиб ўтган матбуот анжуманидаги каби бўлиб кўринмоқчи, ўшанда Путин 48 ёшда эди".

"Албатта, бу ўзини-ўзи алдашдир. Бугунги кунда матбуот анжумани афтидан, Путиннинг ўзига ҳам зерикарли бўлиб қолган маросим. 2020 йилда у пенсия ёшидаги стажга эга, лекин ҳокимияти шубҳасиз бўлиб кўринадиган автократ ҳисобланади. (...) Лекин шунга қарамай, Путинда битта муаммо бор. У қурган тизимнинг пойдевори аста-секинлик билан емирилишни бошлади. Путин ва унинг атрофидагилар, разведка ходимлари ва олигархлар иборат бўлган шахсларнинг қўлида қанчалик кўп ҳокимият жамланса, бошқарувнинг авторитар услубининг ғайриихтиёрий оқибатлари ва зиддиятлар шунчалик ошкора намоён бўлади ва бу русларнинг эътиборидан четда қолмайди

"Дума, Путиннинг демократик "авратпўши", аста-секинлик билан бор қонунийлигини йўқотяпти (...), - ҳисоблади мақола муаллифи. - (...) Президент аввалгидек унга амал қилаётган бўлиб кўринадиган демократия шарпаси кўз олдимизда йўқоляпти. Дума демократик мамлакатларда парламентлар ишини белгилаб берадиган муаммо – пандемияга жавоб топиш ўрнига Кремлнинг манфаатларига ва кун тартибига хизмат қилмоқда".

"Германияда коронавирусга қарши чора-тадбирларнинг оғирлиги ва давомийлиги ёки корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳақида жонли мунозаралар бўлаётган бир патда, Думада жимлик ҳукм сурмоқда (...) Путин мамлакатдаги давлат сиёсатининг ҳар қандай шаклини бекор қилди ва аҳолиси учун муҳим қайта алоқа каналларини узиб ташлади", - дея таъкидлайди нашр.

"Тез ўсиб бораётган инфекциялар фонида Кремл барча янги матбуот баёнотларида локдаунни истисно қилишдан ва коронавирусдан ўлим ҳақидаги статистикани тузатиб боришдан чарчамайди. Матбуот анжуманида Путин "жамоавий иммунитет" ҳақида гапиришни афзал кўрди(...) Коммунистлар партияси ва фракция раҳбари Геннадий Зюганов эса яқинда коронавирус ҳақидаги латифалар ёзилган китобни чоп этди."

«Бироқ Путин, эҳтимол, унга махсус хизматлари имиджи кўпроқ ташвиш келтиряпти, - дея давом этади нашр. - Душанба куни терговлр билан шуғулланувчи Bellingcat нашри Путиннинг махсус хизматлари мухолифат раҳбари Алексей Навальныйни заҳарлаш учун йиллар давомида қандай режалаштирганини айтиб, янги терговни эълон қилди». Тергов шуни кўрсатадики, «ўзларини енгилмас кўриб, ФСБ ходимлари аслида оддий рус фуқаролари каби уларнинг бузуқ ҳамкасблари ўзбошимчалиги таъсири остида экан. Шахсий маълумотларни сақлаш каби репрессив чора, Путин гўё унга қарши курашаётган кенг тарқалган коррупция билан кўпайтирилганда, авторитар давлатни кулгили ҳолатда қолдиради - унинг даҳшатли ижрочилари эса ҳаваскорларнинг бир гуруҳи бўлиб чиқади. Бироқ Путин буни тан олишни истамайди. Матбуот анжуманида у терговни рад етиб, уни «Америка махсус хизматлари материаллари» деб атади».

Байрамлар арафасида Путин яна ўзининг «популист одимларини» ёдга олди ва кутилмаганда «худди Россия жамияти режали иқтисодиёт даврига кўчиб ўтгандай» кунгабоқар ёғи ва шакар учун паст нархларни белгилашга қарор қилди. Бироқ, «россияликларнинг реал даромадлари пандемия бошланганидан бери эмас, балки кўп йиллар давомида тушиб келмоқда. Кунгабоқар ёғи учун паст нархлар бу ерда ҳеч нарсани ўзгартирмайди», - деб таъкидлайди Die Welt.

"Россияликлар Путинни олигархларга қарши курашчидан Аркадий Ротенберг каби дўстлари ва дзюдочи шерикларидан миллиардерлар ясайдиган олигархларнинг ҳомийсига айланишини бориб кузатишди. Динамик ислоҳотчидан у оддий русларнинг тақдиридан кўра ватанпарварлик тарихи дарсликларида ўз қиёфаси ҳақида кўпроқ қайғурадиган тажовузкор ташқи сиёсат арбобига айланди".

"Путинга қарши ҳеч ким исён кўтармайди. Бироқ, бир кун келиб Путин тизимининг зиддиятлари ва низолари йиғиндиси танқидий массага етиб боради ва Россияга сиёсий қайта юкланишни муваффақиятли амалга ошириш имконини беради. Шунда Россия телевидениеси Путиннинг саҳналаштирилган матбуот анжуманларисиз хам уддалай олади" – хулоса қилади Die Welt.