Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25 декабрда бўлиб ўтган ёшлар форумида сўзга чиқиб, ёшлар олдида турган муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўлларини белгилаб берди. Шу ернинг ўзида давлат раҳбари ўз минтақаларида қилинган ишлар ҳақида ҳисбот берган бир нечта ҳоким билан суҳбатлашди.
Андижон вилояти ҳокими мамлакат раҳбари билан суҳбат чоғида ёшлар билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва муаммоларини ҳал қилиш ҳақида гапириб берди. Ўз чиқишида вилоят раҳбари «муҳтарам президент» иборасини жуда кўп ишлатди.
Худди шу куни Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ҳам сўзга чиқди. У 12 минут ва 35 секундда 22 марта ёки ўртача ҳар 34,3 секундда бир марта «муҳтарам президент» иборасини ишлатди.