loader
Foto

Макка ва Мадинанинг муқаддас жойларида аёллар кўпроқ бўлади

Хусусан, икки муқаддас масжиди маъмуриятида техник ва сервис хизматлари кўрсатиш агентлигида 600 нафарга яқин хотин-қиз иш билан таъминланди. Жумладан, Макка ва Мадинадаги қадамжолар ҳудудида 50 нафар саудиялик аёл электрокар бошқаради.

Саудиялик аёллар ҳозирда Зам-зам сувига масъул бўлинмаларда, ал-Ҳарам масжиди ва Пайғамбар масжиди ҳудудларида тозалик ва тартиб учун, масжидлар гиламига жавоб бериш бўйича ва яна кўп ишлар олиб бормоқдалар.

Хотин-қизлар қўмитаси раиси муовини ал-Ануд ал-Абуднинг сўзларига кўра, қадамжолар ходимлари сонининг ошиши Умра ва Ҳаж амалларини бажараётган аёл зиёратчилар учун қулайликни оширади.