loader
Foto

Дарвиннинг гипотезаси яна ўз исботини топмади

Дарвиннинг фикрига кўра, атроф-муҳитнинг ноқулай шароитларида – чўлларда, абадий музлик ҳудудларида ва шўрхок ерларда – ҳавонот ва ўсимликлар дунёси кўпайиши ва ўсишини чеклашда етакчи ролни ҳарорат ва бошқа иқлимий омиллар ўйнайди. Бироқ, бу омиллар оптимумга яқин бўлганда организмлар ўртасидаги муносабатлар биринчи ўринга чиқади. Дарвиннинг ҳисоблашича, ўсимликлар билан боғлиқ ҳолатда бу турли хилма-хиллиги ва уларнинг ўсиш зичлиги ўсиши туфайли рўй беради.

Тадқиқотчилар Кенияда (Африка) жойлашган учта дала майдонида тўрт йил давомида турли даражадаги намлик билан Hibiscus meyeri популяцияси динамикасини ўрганди. Дарвиннинг башоратларига кўра, ҳашаротлар билан чанглантириш, ўтхўрларга емиш бўлиш, бошқа ўтлар ва буталар билан рақобат нам участкаларда гибискус чегараларини белгилашда муҳим роль ўйнайди. Бироқ қуруқ ҳудудларда худди шу омиллар ўсимликлар тарқалишига камроқ даражада таъсир этади.

Олимларнинг сўзларига кўра, турлар хима-хиллиги ва ўсимликлар ўсиш зичлиги ноқулай об-ҳаво шароитларида ўсадиган гибисус тарқалиши учун шунчаки муҳим эмас. Бу омиллар турли участкаларда бир хил даражада қолиши мумкин, лекин намлик ўсиш, омон қолиш ва кўпайишни чеклаб биринчи ўринга чиқиб олади.

Генетика ва эмбриология маълумотларини ҳисобга оладиган замонавий эволюция назариясида Дарвиннинг жон сақлаш учун кураш ва табиий танловдаги роли ҳақида ғоялари, унинг асосида қолган бўлсада, қайта кўриб чиқилди. Масалан, 1960 йил бетараф эволюция назарияси ишлаб чиқилган бўлиб, унга мувофиқ кичик попляцияларда табиий танлов бўлмайди, янги белгилар эса тасодифий, фойда келтирмайдиган мутациялар натижасида пайдо бўлади.