loader
Foto

Россия Қирғизистонга нафақа ва маош тўлаш учун пул беради

Битим лойиҳаси Қирғизистон томони томонидан маъқулланган ва яқин келажакда имзоланади, дейилади элчихона хабарида.

Tazabek аниқлаштиришича, транш Қирғизистонга 2020 йил 30 декабргача келиб тушади. Бишкек 2021 йил 15 мартгача бўлган муддатда Россия Федерациясига кўрсатилган ёрдамдан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот тақдим этишни ўз зиммасига олади. Москва, ўз навбатида, зарур ҳолларда, тақдим этилган ҳисоботнинг маълум қоидаларини унинг олинганидан кейин 30 кун ичида аниқлаштириш учун Қирғизистонга сўров юбориш ҳуқуқига эга.

Қирғизистонга сўнгги марта давлат молиявий ёрдами ҳақида 2019 йилда маълум қилинган: ўшанда Россия Қирғизистонга 30 миллион доллар бепул ажратган эди.