Иосиф Сталин диктатурасида даврида, 1930-йилларда унинг коммунистик партия етакчилари бўлган ҳамкасблари кўргазмали суд жараёнларида айбини бўйнига олишга мажбур қилинди ва отиб ташланди. Бизнинг даврда эса, 2015 йил Кремл деворлари ёнида либерал мухолифат вакили бўлган сиёсатчи Борис Немцов отиб кетилди. Ўтган йилнинг августида президент Владимир Путиннинг энг машҳур танқидчиси Алексей Навальный «Новичок» номли асабни фалажлайдиган модда билан заҳарланди. Россиянинг азалдан қолган муҳолифатни шафқатсиз бостириш анъанаси 2021 йил мухолифат учун қоронғу йил бўлади, деб тахмин қилишга мажбур этади", - деб ёзади Financial Times саҳифаларида шарҳловчи Тони Барбер, унинг қўшимча қилишича, "(...) Кремл мустақил сиёсий фаолиятга нисбатан шундоқ ҳам қатъий бўлган тақиқларни янада қаттиқлаштиради. У «хорижий агент» таърифини кенгайтиради, чунки бу атама ҳукуматни танқид қилган ҳар қандай шахсга нисбатан қўлланиши мумкин".
"Ҳукмрон «Единая Россия» партиясидан норозилик кенг тарқалган, бироқ Кремл ҳуқуқий чекловларни айланиб ўта олган ҳар қандай мухолифатни йўқ қилишга интилади, бир нечта янги «спойлер»-партияларнинг норозилик билдираётганлар овозларини ўзига тортиб олишини рағбатлантиради. (...) Уларнинг ҳақиқий вазифаси – Путин бошқарувига хос жиҳат бўлган сиёсий рақобат оптик иллююзиясини безаш учун сўнгги чизиқлар қўшишдан иборат", - деб кўрсатади у.
"Ниҳоят, Белоруссия омили бор", - эслатади муаллиф, унинг фикрига кўра "(...) Кремль бу воқеалардан олган биринчи сабоқ шудаки, сайловларни расмий манипуляция қилиш экспертлар томонидан олдиндан тайёрланган бўлиши керак. Бошқа бир сабоқ шундаки, ҳар қандай вазиятда ҳам ўзгача фикрлайдиган (диссидент) номзодга худди Белоруссияда тажрибасиз, лекин журъатли Светлана Тихановская бунинг уддасидан чиққани каби, умумий ижтимоий қониқмасликдан фойда олишга имкон бермаслик керак".
"(...) Бироқ, COVID-19га нисбатан ҳалокатли муносабати белорусларнинг унинг ҳукмронлигига қарши бўлишида катта рол ўйнаган Лукашенкодан фарқли равишда, Путин пандемиянинг дастлабки ойларида тахмин қилинганидан кўра камроқ сиёсий зиён кўрди", - дейилади мақолада.
"Агар ғарб ҳукуматларида Путин билан мулоқот қилишдан бошқа танлов имкони бўлмаса, улар россиялик мухолифатчи фаолларга нисбатан қандай позицияда бўлишлари керак? (...) Сўнгги 50 йилдаги совет-америка ва россия-америка муносабатлари тарихи шуни кўрсатадики, фуқаролик эркинликларига асосий эътибор қаратиш маълум бир шартлар мавжудлигида ижобий самара беради. Биринчидан, Кремлда АҚШ ва унинг иттифоқчилари қуролланиш устидан назорат ёки дунёёдаги минтақавий низолар каби улар учун бевосита қизиқиш уйғотадиган бошқа масалалар бўйича Москва билан ўзаро алоқага жиддий муносабатда эканлиги ҳақида жиддий таассурот юзага келиши керак. Иккинчидан, Россия етакчилари ички сиёсий ислоҳотларга мойил бўлиши керак".
"Буни XX аср охиридаги иккита мисол намойиш этади", - деб ёзади муаллиф ва эслатадики, 1970-йиллар бошларида Джимми Картер "(...) инсон ҳуқуқлари масаласида қуролланишга маънавий даъват қилган, бу сиёсат пухта ўйлаб чиқилган ва амалда совет диссидентлари ҳаётини ёмонлаштирган. Аксинча, Роналд Рейган маъмурияти 1980-йиллар охирида, жумладан, инсон ҳуқуқлари соҳасида совет-америка муносабатларида сезиларли ютуқларга эришди. Аммо бу даврнинг асосий хусусияти шундаки, Россия тарихидаги энг либерал етакчилардан бири Михаил Горбачев ҳокимият тепасида эди".
"Ҳозир вазият тубдан фарқ қилади. Путин Байденнинг инаугурациясидан олдиноқ фуқаролик жамиятига ҳужумини кенгайтирмоқда. У эркинлик ва қонун устуворлиги ҳақида Ғарб маърузаларини рад етади. Шунинг учун Москва билан конструктив алоқа қилишга уринишлар жуда қийин ва эҳтимол, ҳатто мақсадга мувофиқ ҳам эмас. Аммо Байден россиялик диссидентларга чиндан ҳам ёрдам бермоқчи бўлса, қайсидир пайт Вашингтон ва Москва ўртасида маълум даражада ишончни тиклаш ҳақида ўйлаши керак бўлади", - дея хулоса қилади шарҳловчи.
Манба: Financial Times