Туркийнинг Odatv.com сайти хабар қилишича, ҳукумат тарафдори бўлган «Йени Акит» газетаси муаллифи Явуз Бахадирўғлу унга кескин жавоб қайтарди: «Фотиҳ Султон Меҳмедни насроний деб айтган геология профессори, АҚШ миллий фанлар академияси аъзоси энди мени тингласин».
«Фотиҳнинг устозлари илм-фан ва маънавий билим (ирфон) масалаларидагина эмас, балки ахлоқий жиҳатдан ҳам етук кишилар бўлган. Уларнинг ҳар бири саройга келтиришдан олдин пухта танланган. Фотиҳ уларнинг мактабидан ўтди».
Бахадирўғлунинг айтишича, Константинопол фатх қилинганидан кейин Фотиҳ биринчи қилган иш Айя-Софияни масжидга айлантириб, у ерда жума намозини ўқиш ва шахсан имомлик қилиш бўлган. «Бу даражада исломий онгга эга бўлган мусулмон киши насроний бўлиши мумкинми? Фотиҳни насроний деб аташ унинг ота-онаси ва устозларини ҳам насроний деб аташ демакдир».
Публицист Фотиҳ Султон Меҳмеднинг Рим Папаси Пий II билан ёзишмалар олиб борган эканлигини таъкидлаган тарихчи Халил Иналжик асарига мурожаат қилган. Католиклар раҳбари Фотиҳга агар у насронийликни қабул қиладиган бўлса, уни Рим императори деб тан олишини айтган, аммо Султон бу мактубни жавобсиз қолдирган, бунга аҳамият бермаган.
Бахадирўғлу давом эттиради: «Фотихнинг онаси Хюма Хатун исломга шундай чуқур садоқатли эдики, у ҳеч қачон таҳоратсиз қадам ҳам ташламаган … Отаси ҳақида эса маълумки, у Костантинополни фатҳ этишга шошилган ва: «Бир кун келиб у албатта фатҳ этилади» деган, Пайғамбаримизнинг башорат қилганларини бажариш учун тахтини 12 ёшли ўғлига қолдирган».
Баъзи муаллифлар Фотиҳнинг бошқа мазҳаб аъзоларига нисбатан бағрикенглигини унинг динга бўлган заиф эътиқодидан далолат сифатида талқин қилишган, аммо Бахадирўғлу бу бағрикенглик мусулмонликка хос бўлиб, Муқаддас Қуръоннинг ўзида далил борлигини айтади. Бу баҳс йўқ жойдан чиқмади. Маълумки, Меҳмед Фотиҳ Константинопол патриархи Геннадийдан инжилдан йигирма парчани таржима қилишни сўраган, уни ўқиб чиққандан сўнг мусулмон ақидасига шубҳа билан қарай бошлаган ва ҳатто унинг ақидаларига, яъни насронийликка мойил бўлганмиш. Баъзи турк муаллифлари, ўша даврдаги венециялик дипломатлар, хусусан Франческо Сурианонинг ҳисоботларига таяниб, ҳатто болалигидан онаси, православ славян ёки юнон аёли унга ўргатиши мумкин бўлган «Отче наш» дуосининг сўзларини ёддан билишини, шунингдек, айрим насроний реликвия ва иконаларини махсус махфий хонада сақлашганини ёзишган.
Меҳмед даврида қонунчиликнинг шариат қонунларига эмас, балки собиқ Византия қонунларига ва насроний аҳолининг одатий қонунига асосланганлиги ҳам шубҳалидир. Маълумки, у Фессалоникадаги ўгай онасига бутун бошли монастирни совға сифатида сотиб олган. Усмон Ғозийдан Сулаймон Қонунийгача бўлган усмоний султонларининг деярли ҳаммаси исломга тўғри келмайдиган жасадни мумиёлаш тартиби (усмонлича "таҳнит") эса бутунлай ўринсиз кўринади.
Бундан ташқари, Султоннинг атрофидаги энг юқори лавозимли кишиларнинг кўпчилиги, шу жумладан, Бош вазир, эски Византия аристократик оилаларининг вакиллари бўлиб, уларнинг баъзилари шубҳасиз крипто-насронийлар эди. У айнан насроний котибига Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларига ишонмаслигини айтган экан. Буни унинг ўғли Баязид айтиб, отасини мустабид, деб атаган ва Пайғамбарга Муҳаммадга ишонмаслигини даъво қилган.
Турк анъанасида Меҳмед Фотиҳ ҳали "Жаннатмакон Фотиҳ" деб аталиб, жаннатда ўзи учун тайёрланган жойга ишора қилади ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Истанбул фатҳи ҳақида башорат қилиб: «Истанбул (Қустантиния), албатта, фатҳ қилинади. Уни фатҳ қилган қўмондон нақадар бахтли қўмондон, уни фатҳ қилган аскарлар нақадар бахтли аскарлардир», деганлар. Бу ҳадис кўп ҳадис китобларида келган.
Бироқ, баъзи ҳадис олимлари бошқа ривоятларда Константинополни фатҳ қилган қўшин араблардан иборат бўлишини, воқеанинг ўзи эса Дажжол пайдо бўлишидан олдин вақт (охирзамон), деб аталган пайтида рўй беражагини айтганлар.