loader
Foto

Қўшма Штатларда ҳижоб маъносини очиб берувчи биллборд ўрнатилди

«Биз нима учун ҳижоб кийишимиз ва у аслида нимани англатиши ҳақида одамларни хабардор қилишдан кўра нима яхшироқ бўлиши мумкин?», - деди GainPeace ва Далласдаги Шимолий Америка Ислом маркази вакили Руман Содиқ. Бундан ташқари, олти ҳафталик ахборот-маърифат кампанияси ўтказилди. «Хоҳловчилар кун давомида ҳижобда юришлари мумкин эди. Улар бизга нима учун уни кийишимиз ва муслима аёллар қандай ҳуқуқларга эга эканлиги ҳақида саволлар беришди. Биз қанча ижобий фикрлар эшитганимиз ва одамлар бизнинг динимиз ҳақида қанчалик кам билишлари ажабланарли», - дейди Руман Содиқ.

Рекламали биллборд ўрнатилгач, колл-марказга ҳижоб ҳақида саволлар билан кўплаб мурожаат қилинди. Бироқ айримлар мусулмонларга қарши нафрат сочиш учун бу линиядан фойдаланишга уринганлар ҳам бўлди. «Биз билан боғланинг. Бу бир-биримизни яхшироқ тушунишнинг ягона усулидир», - дейди Руман Содиқ.