НАТО бош котиби Йенс Столтенберг «АҚШ да демократик сайловлар натижаларини ҳурмат қилиш»га чақирди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтонда рўй бераётган воқеалардан «шокка тушган».
Буюк Британия бош вазири Борис Джонсон АҚШ да ҳокимиятни тинч йўл билан ва тартибли равишда топширишни «ҳаётий аҳамиятга молик» деб атади.
ЕИ дипломати раҳбари Жозеп Боррелл АҚШ да сайлов натижаларини ҳурмат қилишга чақириб, Вашингтондаги воқеаларни «америка демократиясига қарши мисли кўрилмаган ҳужум» деб атади.
Европа Кенгаши Раиси Шарл Мишел ҳокимиятнинг Джо Байден маъмуриятига тинч йўл билан топширилишига умид билдирди.
Туркия ТИВ Анқара АҚШда рўй бераётган ҳодисаларни хавотир билан кузатаётгани ҳақида баёнот берди.
Аввалроқ АҚШнинг амалдаги президенти Трамп тарафдорлари гуруҳи полиция кордонини ёриб ўтиб, ноябрь ойида бўлиб ўтган президент сайловлари натижаларини расмий тасдиқлаш жараёни бўлиб ўтиши лозим бўлган Конгресс биносига кирганди.
Полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.