Қодировнинг таъидлашича, Чеченистон адашганларни кечиришга тайёр. Шу билан бир пайтда, республикада евроичкерияликларга ўз минтақасига «туҳмат қилиш»га йўл қўйилмайди.
Республика раҳбарининг қайд этишича, Чеченистонда коррупция билан шуғулланилмайди, қўшниларидан ўғирланмайди, бир маромдаги турмуш тарзига амал қилинади, "соф Ислом" га эътиқод қилинади ва уларни “диндан адаштириши мумкин бўлган турли диний оқимлар”дан эҳтиёт бўлади.
«Буни исталган усуллар билан бизга зарар етказиш истагида бўлган душманларимиз келтириши мумкин. Уларнинг ўзини асл чеченлар деб атайдиган айримлари аслида бундай эмас. Чечен тиида гапириш ва бу ерда туғилишнинг ўзи камлик қилади. “Чечен” тушунчасига мос келиш ва “Одоб-ахлоқ кодекси”га риоя қилиш зарур», – деб қўшимча қилди Чеченистон раҳбари.