Аввалига Ҳожар Иброҳим алайҳиссаломнинг хотини Соранинг қули эди. Сора ҳомиладор бўла олмагани учун Ҳожарни Иброҳим алайҳиссаломга фарзанд туғиши мумкин деган умидда совға қилди. Орадан бироз вақт ўтгач, Ҳожар Иброҳимнинг ўғли - Исмоилни туғди.
Исмоил туғилгандан кейин Сора Иброҳим алайҳиссаломни ўғлига ва Ҳожарга рашк қила бошлади. Сўнгра Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг амрига мувофиқ Ҳожар ва унинг ўғлини олиб, Макка водийсига олиб бориб, ўша ерда қолдирди.
Бу водийда биронта ўт-ўлан ҳам, сув ҳам йўқ эди. Ҳожар сув излаб Сафо ва Марва тепаликлари орасида югураркан, Исмоилнинг оёқлари остида Зам-зам булоғи отила бошлади. Ўша жойларда яшаган Журҳум қабиласи сув манбаини кўриб, Ҳожардан сув манбаи яқинида жойлашишга рухсат сўради. Шундай қилиб, Ҳожар Исмоил билан бирга Журҳум қабиласи орасида яшай бошлади. Кейинчалик Исмоил алайҳиссалом Журҳум қабиласидан бўлган қизга уйланди ва унинг оиласи давом эттирилди.
Ҳожар ўлганидан сўнг Маккада, Каъба олдидани Ҳижр (бошқа манбаларга кўра Ҳатим) деб аталадиган жойга дафн этилди (Ибн Асир, ал-Комил фит-Тарих).