loader
Foto

Ҳиндистонда ҳиндларнинг оломони COVID-19 пандемияси шароитида диний байрамлар учун тўпланмокда

Ҳиндистонда коронавирус эпидемиясининг жиддий авж олиши - дунёда энг кўп зарар кўрганлар сони бўйича иккинчи кўрсаткич ва 150000 дан ортиқ ўлим ҳолатлари - ҳиндларни Уттараханд штатида Харидварга зиёрат қилишдан тўхтатмади.

 «Пандемия хавотир уйғотади, лекин биз эҳтиёт чораларини кўряпмиз», - деди ташкилотчи Сиддхарт Чакрапани, у тадбирларга 800 мингдан бир миллионгача одам келишини кутмоқда.

«Ишончим комилки, Маа Ганга [Она Ганга] уларнинг хавфсизлиги ҳақида қайғуради», - деб қўшимча қилди у, ҳиндлар муқаддас деб ҳисоблайдиган дарёни назарда тутиб.

Кутилмоқдаки, Харидварга яқин етти ҳафта давомида бир миллионга яқин киши, жумладан, чакиб олган садхулар оломони тўпланади. Уларнинг ҳаммаси шу кунларда Ганг дарёсида чўмилишга интилади.

Чоршанба кунидан бошлаб дарё бўйида зиёратчилар ва савдогарлар билан тўла эди, ва улар галма-галдан шўнғиб олиш учун нарсаларини қўйишга пластик «лист»лар олганди. Кўпчилик коронавирус таҳдидига эътибор ҳам бермайди.

 «Ҳиндистон Европага ўхшамайди … гап иммунитетга етиб борганда, биз яхшироқмиз», - дейди 50 яшар зиёратчи Санджай Шарма. «Одамлар қандайдир йўтал ёки аксириш туфайли авваллари каби кўп сонли бўлиб Кумбхага тўпланмаётганини кўриш жуда ачинарли... Ердаги буюк ҳақиқат – ўлимдир. Қўрқиб яшашдан нима маъно?».

Бироқ 37 яшар зиёратчи Лакшми Шарманинг айтишича, у аввалгидек эҳтиёткор. «Бу қувончли вақт, чунки бу - Кумбха. Биз шунчаки масофа сақлашга ҳаракат қилишимиз ва қўлларимизни дезинфекция қилишни давом эттиршимиз лозим, чунки бу пандемия», - деди у AFP ахборот агентлигига.

Бу ҳафта Ҳиндистонда, жумладан, расмийлар 15 мингга яқин кишини кутаётган Калкутта шаҳридаги Гангасагарда бир нечта диний фестиваллар бўлиб ўтмоқда. Тамил Наду жанубий штатида Мадурайда Жалликатту, деб номланувчи, испанча корриданинг Жанубий Ҳиндистон варианти бўлиб ўтиши лозим.

Ўқувчи савол бериши мумкин: ҳинд фестиваллари ҳақида бу маълумотларнинг бизга нима кераги бор? Биз шунчаки эслатмоқчимизки, 2020 йил баҳорида Деҳлида йиғилиш ўтказган ҳинд таблиғлари ҳамма балога тўғаноқ бўлганди. У ерда гап миллион эмас, ҳатто ўн минглаб киши ҳақида ҳам бормаган, лекин мусулмонлар жиддий равишда вирус тарқатишда ва ҳатто қотилликда айбланди. Мана энди миллионлаб ҳиндлар ижтимоий масофага риоя қилишнинг умуман имкони бўлмайдиган фестивалларга тўпланади (ўтган йили ҳажда қанча одам иштирок этганини эсланг). Ҳинд функционерлари бунга нима дейди?

«Қўрқув билан яшашдан нима маъно?»

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР