Трампнинг фармони натижасида минглаб мусулмонлар турмуш ўртоқлари, ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва улар келган мамлакатлар – Сомали, Судан, Яман, Сурия ва ҳ.к.да қолган бошқа оила аъзолари билан айрилишга мажбур бўлганди.
Шундоқ самолетга ўтириб, АҚШ га учиб келиш учун ҳуқуқий имкониятнинг йўқлиги кўплаб оилаларни ажратганди, Байден томонидан Трампнинг тақиқи бекор қилиниши чўзилиб кетган айрилиққа якун ясайдиган бўлди.
«Бу ерда, пойтахт минтақаси Детройтда, ушбу тақиқ уларнинг оиалаларига дахл қилган кўплаб одамлар бор», – дейди Мичигандан ҳуқуқ ҳимоячиси Дауд Валид.
Конгрессмен Дебби Динджеллнинг сўзларига кўра, у Трампнинг «мусулмонлар тақиқи»дан азият чеккан сайловчилардан қўнғироқлар ҳисобидан адашиб кетган, хабар қилади IslamNews сайти ClickonDetroit га таяниб. – «Сиз ҳатто тасаввур ҳам қила олмайсиз, қанча одам менга кўзларида ёш билан қўнғироқ қилганини. Бизнинг офисимиз мунтазам бундай ишлар билан шуғулланишига тўғри келди».
Байденнинг армони туфайли тақиқ остида бўлган мамлакатлардаги минглаб мусулмонлар АҚШ га самолет чиптаси олиш ва яқинлари ҳузурига бориш имконини қўлга киритади.