Парван вилояти полицияси жиноий ишлар бўлими бошлиғи Муҳаммад Содиқ Хошимийнинг изоҳ беришича, Ракиб отиб ўлдирилган. Воқеа муносабати билан ҳеч ким ҳибсга олинмаган, шунингдек, ҳужум учун жавобгарликни биронта экстремистик ташкилот ўз зиммасига олмади. Қайд этилишича, Ракиб нафақат имом, балки семинарияда ўқитувчи ва диншунос ҳам бўлган.
Аввалроқ NEWS.ru ўтган ҳафта камида икки киши Афғонистон пойтахти Қобулда портлаш қурбони бўлганини маълум қилганди. Қўлбола портловчи восита машинага жойлаб қўйилганди.