Бу ҳақида «Анадолу» агентлигига Ҳинд-ислом маданият фонди (IICF) матбуот котиби Атхар Хусейн хабар қилди.
Хусейннинг айтишича, 1950 йил 26 январда Ҳиндистонда мамлакатнинг барча фуқароларига, жумладан, миллий озчиликларга бир хил ҳуқуқлар тақдим этадиган янги конституция қабул қилинди. Унинг сўзларига кўра, айнан шу сабабдан янги масжид пойдеворига ғишт қўйиш маросими 26 январга белгиланган.
Хусейннинг айтишича, масжид у қурилаётган қишлоқ номи бўйича «Дхаппипур» деб номланмайди, ҳиндлар ва мусулмонларнинг умумий қадриятлари ва биргаликдаги курашини акс эттиради. Комплекс 200 ўринли касалхона, унига 1000 кишига бепул овқат тарқатиладиган ошхона, тадқиқотчилик маркази, музей, кутубхона ва нашриёт уйидан иборат бўлади.
Комплекс ҳудудида дарахтлар ва ўсимликлар, жумладан, йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги турлари учун яшил ҳудуд ажратилган.
Масжид комплекси қурилиши 30 ой ичида якунланади.
«Бобур масжиди билан боғлиқ низолар барҳам топди», - деди Хусейн, маросимда Уттар-Прадеш ҳукумати вакиллари иштирок этмаслигини қўшимча қилиб.