loader
Foto

Ҳиндистонда вайрон қилинган Бобур масжид ўрнида ҳинд бутхонаси очилди

Ҳиндистонда Бош вазир Нарендра Моди иштирокида ҳиндларнинг "худоси" Рама ҳайкали ўрнатилган ҳинд ибодатхонаси очилди. Ибодатхона 1992 йилда бир неча минг ҳинд фаоллари томонидан ёш Нарендра Модининг шахсий иштирокида вайрон қилинган масжид ўрнида қурилган.   Айодхьяда (Уттар-Прадеш) вайрон қилинган масжид бундан 400 йил аввал ҳинд султони Бобур томонидан қурилган ва жаҳон аҳамиятига эга меъморий ёдгорлик бўлган. Масжид вайрон қилинганидан кейин мамлакатда мусулмонлар ва ҳинд экстремистлари ўртасида оммавий тўқнашувлар бошланди. Бир йил давом этган бу тўқнашувлар пайтида 2000 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Масжид ўрнида ҳинд ибодатхонасининг қурилиши Ҳиндистондаги демократик ва конституциявий институтлар ҳақида жиддий саволлар туғдирди. Гап аввало, мамлакат Конституциясининг барча миллий озчиликларга дин эркинлигини кафолатлайдиган 25-моддаси ҳақида кетяпти.