loader
Foto

Қўй териси остидаги бўрини қандай аниқлаш мумкин

Бу воқеа ёрқин бўёқлар билан ифодаланган ҳикоя эмас, қўй териси остидаги бўридан эҳтиёт бўлиш учун барчамизга берилган огоҳлантиришдир. Улар бегуноҳ туюлиши мумкин, лекин уларнинг яширин мотивлари бор. Улар ўз ниятларини яшириш учун турли тактикалардан фойдаланадилар.

Сизга нисбатан яхши муносабатда бўлган, лекин сизни обрўсизлантирадиган одам – қўй териси остидаги бўридир. Қўй териси остидаги бўри сизнинг ғояларингизни билиб олиб, кейин ўзи кўтарилиш учун уларни ўз ғоялари қилиб кўрсатади. Улар доимо бошқалар ҳисобига ўз ғамини ейди.

Бундай «ниқобланиш» ўз афзалликларига эга

Бўрилар агар бундан ўзи учун ҳеч нарса олмаса, бошқаларни манипуляция қилиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилмайди.  Бўрилар ҳис-туйғуларини яшириш қобилиятига эга – бу эса бўрига ўз ҳолатини яхшилаш учун бошқаларни манипуляция қилиш имконини беради. Улар, албатта, қилмоқчи бўлаётган ҳаракатлари завқ уйғмаслигини, ёки улар очиқ ўзларини ифода этса, бу қийинчиликларга олиб келиши мумкинлигини билади.

Агар бунга камроқ муаммолар билан эришишни хоҳласа, ўз актерлик маҳоратини ишга солиши керак бўлади. Одамлар уларнинг асл мотивларини тушуниб олгунча бўри мақсадига эришиб бўлади.

Қўй териси остидаги бўрининг аломатлари

 - Улар бошқаларни қўллаб-қувватлаш ўрнига ҳокимиятни қўлга киритиш учун яшайди. Бўри одамлардан ўз мақсадларига эришиш учун фойдаланади. Қолганларга нима бўлиши эса, уларга барибир. Бўри ишда шундай қилиши мумкинки, «босс» нигоҳида унинг ажойиб кўриниши учун сиз тақдимот пайти ноўрин кўринасиз.

  - Бўрилар ташқаридан ёқимли кўринади, лекин улар сизга тишларини кўрсатади. Агар бўрилар ўзларининг ҳақиқий табиатини кўрсатганида, одамлар улар билан мулоқот қилмас эдилар. Улар дўстона ёки меҳрибон кўриниши чун анча ҳаракат қилади, лекин улар куну-тун шундай бўла олмайди. Охир-оқибат, улар агрессив мойилликларини кўрсатади. Қонунни бузишни ёқтирадиган бой киши одамларни меҳрибон ва ғамхўр эканлигига ишонтириш учун хайр-эҳсонга катта пул ажратиши мумкин. Бу эҳсонлар, асосан, уларни муаммога дуч келмасликларига ёрдам беради, лекин агар кимдир уларни фош килса, танқидни бостириш учун бу одамнинг обрўсини туширади.

  - Улар мақсадига эришиш учун ҳис-туйғуларни манипуляция қилади. Бўрилар сизнинг туйғуларингиз билан ўйнаса, устунликка эга бўлишини билади. Улар сиз нима хоҳлашингизни ва сизга нима кераклигини билиб олади, сиз жим ўтиришингиз ва иотаткор бўлшингиз учун етарли нарса беришади. Тасаввур қилинг, хўжайинингиз қўй териси ёпинган бўри ва сиз ундан дам олиш учун таътил сўрамоқчисиз. У таътилни ўтказиб юборишингиз ёки камроқ таътил олишингиз учун айбдорлик ва ишончсизлик туйғуларида ўйнашга ҳаракат қилиши мумкин. - Аввалига бўри сизни мафтун этади. Бўрилар бошқаларни манипуляция қилишда мутахассислар саналади. Сиз нима билан шуғулланманг, улар қилаётган ишларингиздан манфаатдор бўлиб кўринади, ва сиз уларга барибир эмас, деб ҳис қиласиз. Сиз уларга керак бўлган жойда бўлиб қолсангиз, улар сизни қармокда ушлаб туриш учун нима қилиш керак бўлса, шуни қилади. Бу сизга дўст бўлиб қолишдан бошлаган, лекин оқибатда ҳамма жавобгарликни сизга юклаб кетадиган ҳамкасбдр. У сизни безовта ҳолда кўрганида, сизни янада кўпроқ жалб қилиш учун сизни ҳайратга солади. Кейин у хоҳлаган ишини қилишда давом этади.

 - Бўрининг аслида қандай эканлигини билиб олиш уни безовта қилишнинг энг ишончли йўлидир. У кўп маънога эга бўлмаган воқеани гапириб беради, чунки уни кутилмаганда, ҳозирнинг ўзида ўйлаб топган бўлади. Бунга классик мисол - сизнинг хиёнатда гумон қилаётган турмуш ўртоғингиз. Ундан нима учун бу қадар кеч қайтиб келганини сўрасангиз, безовталанади ёки бир баҳона килишни бошлайди.

Бўрини қандай аниқлаш мумкин

Улар билан ишлашни бошлаш олдин иложи борича кўп фактларга эга бўлиш учун ҳар бир нарсани тартиблаштиринг. Улар муайян вазиятларда қандай ҳаракат қилишини кузатинг ёки улар қандай жавоб беришини кўриш учун уларга гипотетик муаммоларни таклиф қилинг.

Иш жойига номзод у ҳар доим ижобий ва ўзини жамоавий ўйинчи ҳисоблайди, деб кўрсатиши мумкин. Бу ҳар бир иш берувчи эшитишни истайдиган нарса. Суҳбат давомида номзодлардан муаммоларни ҳал қилиш ва улар вазиятни қандай кўриш учун гуруҳларда ишлашни сўранг. «Ижобий жамоавий ўйинчи» номзод  - ҳукмини ўтказишга интиладиган ва салбий одамдир. Шу тариқа сиз бўрини аниқлайсиз.

Бўрилар натижада бунда ўзлари фойда оладиган нарсаларни сизга айтиб беришади. Уларнинг позициясини исботлайдиган далилларни тўпланг, ёки аксинча, нима содир бўлишини кузатинг. Сиз уларнинг режасини қўллаб-қувватлайдиган томонни танласангиз, улар сизнинг энг яхши дўстингиз каби муомала қилиши эҳтимоли катта. Агар рози бўлмасангиз, улар тажовузкор бўлади.

Потенциал бўрини аниқлаш – айниқса, сиз қўйлар орасида бўлсангиз – анча машаққатли бўлиши мумкин. Агар ички туйғуларингиз бўри бошқа қўйлар орасида яширинганлигини айтса, эътиборли бўлинг ва қуйидаги қадамларни амалга оширинг:

Саволлар беринг, қанча кўп бўлса, шунча яхши

Ҳақиқатни ошкор килиш учун саволлар беришда ҳеч қандай айб йўқ. Гуруҳингиздаги ҳамманинг хавфсизлиги – риск ҳудудида. Бўрилар кўпинча турли воқеаларни ўйлаб топиши сабабли уларнинг ҳикояларида айрим деталлар етишмаслигини аниқлашингиз мумкин.

Улар бирор нарса ҳақида гапирганда "Нима учун бундай деб ўйлайсиз?"ёки" Буни қаердан биласиз?" деб сўранг. Ёлғонни яшириш учун етарли маълумот топиш қийин бўлади.

 Бўрилар ҳар доим улар аслида ким эканлигини яширишга ҳаракат қилиши сабабли улар, одатда, бир нарса айтиши учун яхши ўйланган сабаб йўқ. Баҳсда улар муаммонинг моҳиятини тушунишмайди.

Улар, шунингдек, улар сиз эшитишни истаган деб ўйлаган нарсаларни айтиши мумкин, лекин улардан қўшимча маълумот сўралганида, улар ҳеч нарса қўшимча қила олмайди. Уларнинг билимлари юзаки. Муҳокамани рағбатлантиришга қанчалик уринманг, улар мавзу бўйича суҳбатни давом эттира олмайдилар.

Бўрилар ҳамма жойда

Биз ҳар бир киши энг яхши ниятда, деб қанчалик ишонишни истамайлик, бу ҳар доим ҳам шундай эмас. Баъзи одамлар фақат улар фойда олиши мумкин бўлган ишларни қилади ва бунда ким зарар кўришининг уларга қизиғи йўқ.

Қўй териси остидаги бўрилар деярли ҳар қандай муҳитда мавжуддир. Сиз улардан қутила олмайсиз, лекин уларни аниқласангиз, уларнинг тузоғига тушишнинг олдини оласиз.