loader
Foto

Байден маъмурияти Фаластинга ёрдам кўрсатишни тиклайди

Миллснинг қўшимча қилишича, президент Джо Байден маъмурияти барқарор вазият яратиш учун АҚШ нинг фаластинликларга ёрдам дастурларини тиклайди.

Байденнинг Яқин Шарқдаги сиёсати "икки давлат яратиш ҳақида ўзаро мувофиқлаштирилган қарорни қўллаб-қувватлашга қаратилади, бунда Исроил Фаластин давлати билан тинчлик ва хавфсизликда яшайди", - дейди Миллс.

У тинчликни мажбурлаб қабул қилдириб бўлмайди ва бу дипломатик жараён фаластинликлар ва исроилликлар томонидан ўзаро келишув ва ҳамкорлик талаб қилишини қўшимча қилди.

Миллс икки давлатнинг биргаликда мавжуд бўлиши учун фаластинликлар ва исроилликларни бир томонлама ҳаракатлардан, жумладан, босиб олиш, аҳоли пунктлари қуришга йўл қўймаслик ва маҳбусларга тўловлар амалга оширишга чақирди.

Эслатиб ўтамизки, 2018 йил АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп Фаластин маъмуриятининг Вашингтондаги ваколатхонасини ёпиб БМТ фаластинлик қочоқларга ёрдам бериш ва шуларни ташкил қилиш агентлигини (БАПОР) АҚШ томонидан молиялаштиришни тўхтатганди.

Бу БМТ агентлигининг фаластинлик қочоқларга жумладан, Ғазо секторида тиббий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш имкониятини жиддий чеклаганди.

2020 йил ноябрида БАПОР бош комиссари Филипп Лаццарини БМТ органи «жар ёқасида» эканлиги, тарихда биринчи марта ўз харажатларини қоплай омайдиган даражага тушиб қолганини маълум қилган эди.

БАПОР 1949 йил Исроил қўшинлар томонидан 1948 йилги араб-исроил уруши вақтида ўз ватанидан қувғин қилинган фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш учун ташкил қилинган. Бу маълум бир низо туфайли қочқинларга ёрдам бериш билан шуғулланувчи БМТ ягона агентлигидир.

Исроил анча вақтдан буён БАПОРни тарқатиб юборишни талаб қилади, чунки агентлик мавжудлиги фаластинлик қочқинлар ҳаракатлари ва маҳрумликларига доимий эътибор жалб қилади.