loader
Foto

Францияда жамоат жойларида ҳижобда юришни тақиқлаш таклиф этилмоқда

Ўнглар шунингдек, ушбу мафкурани ҳимоя қилувчи ташкилотларни тарқатиб юбориш ва мос келувчи ибодатхоналарни тақиқлашни таклиф қилмоқда. Ҳужжатга кўра, Францияда аёлларнинг жамоат жойларида ҳижобда юриши ҳам тақиқланади.

2020 йил 16 октябрида Париж яқинида келиб чикиши москвалик бўлган чечен йигити Абдулах Анзоров француз ўрта мактаби ўқитувчиси Самюэл Патини ўлдирганди.

Сўз эркинлиги дарсида Пати ўқувчиларга Charlie Hebdo журнали томонидан 2008 йил 2 июлда чоп этилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга карикатура кўрсаган эди. Қочоқ мақомига эга бўлган 18 яшар чечен йигити 30 сантиметрли пичоқ билан Патини ўлдирди ва бошини танасидан жуда қилди, шундан кейин полиция томонидан қўлга олиш вақида отиб ўлдирилди. Бу қотиллик Францияда сўнгги йилларда рўй берган бир нечта исломий ҳужумларнинг бири бўлди. Шундан кейин Франция президенти Эммануэл Макрон «радикал ислом» оқимлари тарафдорларига қарши курашни кучайтиришга ваъда берди.