Журналист ва геосиёсий таҳлилчи Сабина Сиддиқий "al-Monitor" саҳифаларида Саудия Арабистони ва БАА ўртасидаги рақобатининг янада ривожланиш учун барча имкониятларга эга бўлган яна бир - юқори технологияли ва иқтисодий - томони ҳақида ёзади.
БАА билан бир хил схемада ўзининг нефтга қарам иқтисодиётини диверсификация қилиш мақсадида Саудия Арабистони хорижда инвестициялар ўрнига уйида иқтисодиётнинг янги тармоқларини ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда. Аммо минтақавий иқтисодий марказ бўлиш учун ар-Риёд баъзи фирмаларни Дубайдан тортиб олиши керак, Форс кўрфази минтақасида фаолият юритаётган йирик халқаро фирмаларнинг аксарияти эса БААнинг энг йирик шаҳрида жойлашган.
Чет элга жўнатилган Саудия компаниялари учун ҳам афзал манзил ҳисобланган Дубай Форс Кўрфази мамлакатлари ҳамкорлик Кенгаши ҳудудидаги энг гуллаб-яшнаётган молиявий ва тижорат маркази ҳисобланади. Бироқ, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон 500 миллиард долларлик NEOM футуристик шаҳар лойиҳасини ишга туширганидан кейин Саудия Арабистонининг ёндашувида бурилиш нуқтаси юзага келди.
Қиролликнинг «Vision-2030» иқтисодий дастурининг Марказий қисми сифатида ушбу мега-лойиҳа агарда у Дубай билан бизнес маркази сифатида рақобатлаша оладиган бўлса, Саудия иқтисодиёти ўзгартиришининг ёрқин мисоли бўлиши мумкин. Бинобарин, ар-Риёд Дубайдан олдинга ўтишга ҳаракат қилмоқда, гарчи иккала шаҳар ҳам бир-биирини тўлдириб турувчи роль ўйнаши мумкин бўлсада.
Яқинда ар-Риёд Program HQ деб номланган ташаббус доирасида бошлаган кампания доирасида Google дан тортиб Siemens гача бўлган трансмиллий корпорациялар ва ҳаворанг фишкали компанияларга уларнинг минтақавий штаб-квартираларини Дубайдан ар-Риёдга кўчириб ўтказиш учун стимуллар таклиф этилади. Гўё, бу етакчи хорижий компанияларнинг юқори бошқарувини ар-Риёдга, унинг Дубайга қараганда каттароқ бозорга ўхшаб кўриниши, шунингдек, чет эл инвестицияларини тезлаштириш учун жалб қилиш мақсадида амалга оширилади.
Тақдимот билан таниш бизнес-раҳбарлар сўзларига кўра, Саудия ҳукумати солиқ имтиёзлари, келажакда регуляциядан ҳимоя қилиш ва маҳаллий Саудия аҳолиси бандлиги учун квоталарни бекор қилишни таклиф қилган. Жамоат инвесторлар жамғармаси (PIF) билан аффилланган инвесторлар ҳар йиллик конференцияси 27 январга режалаштирилган экани сабабли Саудия Арабистонида бизнес юритувчи деярли барча хорижий трансмиллий корпорацияларга аллақачон мурожаат қилган.
Афтидан, ушбу компаниялар ар-Риёд шимолидаги 59 та осмонўпар бинолардан иборат йирик бизнес-ҳудуд, Қирол Абдуллоҳ Молия туманида жойлаштирилади. Бироқ, кўпчилик компаниялар Дубайда яхши ўрнашиб олган - улар фақат баъзи бизнес бўлинмаларини ёки филиалларни ар-Риёдга кўчиришлари мумкин, аммо топ-менежментни кўчириш узоқ давом этади. Аслида, трансмиллий корпорацияларнинг аксарияти ҳали ҳам Дубайда қолишни афзал кўради, лекин шу билан бир пайтда, улар ҳам Саудия Арабистони йирик бозорини қўлга киритишни истайди.
Лекин шунга қарамай, Google Cloud ва Saudi Aramco булутли технологиялар хизматлари инфратузилмасини тақдим этиш ҳақида келишиб олдилар ва тез орада қиролликда бирининг филиали очилиши мумкин. Бундан ташқари, Western Union компанияси Saudi Telecom акцияларининг 15%ини сотиб олишга 200 миллион доллар инвестиция киритиди, STC эса худди шундай хизматлар тақдим этиш бўйича Alibaba Cloud билан 500 миллион долларлик битим тузди.
Аммо Саудия Арабистони ва хорижий компаниялар ўртасидаги бундай ҳамкорлик туфайли ССЗ икки мамлакати ўртасидаги рақобат авж олди. Қизиғи шундаки, Абу Даби ва ар-Риёд юқори технологияларни жорий этиш, бизнес-стартапларга инвестиция киритиш ва туризмни жалб қилиш учун консерватив ижтимоий нормаларни сусайтириш каби ўхшаш ҳаракатларни амалга оширмоқда.
Қуйидаги диққатга сазовор айрим жиҳатларни келтириб ўтамиз.
Биринчидан, БАА Марсга миссия жўнатган биринчи араб мамлакатига айланди. 2020 йилнинг июлида АҚШ ёрдамида Япониядаги оролдан парвоз бошлаган, қиймати 200 миллион доллар бўлган «Умид» космик кемаси 2021 йил февралида Қизил сайёрага етиши ва Марс атмосферанинг биринчи глобал харита яратиши кўзда тутилган.
Лойиҳа раҳбари Омран Шарафнинг сўзларига кўра, Марс миссияси "дунёқарашда катта ўзгариш" уйғотиш ва тадқиқотларни рағбатлантириш, асосий фанлар бўйича стипендия дастурларини таклиф килиш ва бошқа араб давлатлари ёшларни жалб қилиш учун мўлжалланган эди. Бироқ, Шарафнинг сўзларига кўра, буларнинг барчаси ортида асосий ҳаракатлантирувчи куч «космос эмас, балки иқтисодиёт» ҳисобланади.
Кўп ўтмай, 2021 йил 10 январда шаҳзода Муҳаммад бин Салмон шуҳратпараст чизиқли шаҳар "Линия" ни эълон қилди. Қайта тикланадиган энергия манбаларида, сунъий интеллектдан фойдаланиб ва нолга тенг углерод чиқиндилари билан ушбу узун турар-жой комплекси Саудия Арабистони шимоли-ғарбий қисмида Қизил денгиз соҳилидан NEOM мегалойиҳасигача чўзилади.
Қарийб уч йиллик режалаштириш доирасида лойиҳа қиймати 100–200 миллиард долларга баҳоланиб, бу маблағлар қиролликнинг давлат инвестиция фонди доирасида NEOM учун эълон қилинган 500 млрд долларлик қўллаб-қувватлаш фондидан олинади. Қурилиш 2021 йил бошланади ва бу юқори технологияли шаҳар Саудия Арабистони ЯИМда 48 млрд доллар келтириши ва 380 мингта иш ўрни яратиши кутилмоқда.
Айни пайтда, стартапларга келадиган бўлсак, ўтган йилдан буён ССЗдан икки иттифоқчи ўртасида қаттиқ рақобат мавжуд. Пандемиядан кейин янги имкониятлар яратиб, БАА яқинда бошланғич экотизимни қайта тиклаш учун махсус рағбатлантирувчи пакетни эълон қилди.
Ҳатто Саудия Арабистони ривожланаётган бозор бўлса-да, маҳаллий стартаплар беш йил давомида омон қолиш учун ҳаракат қилдилар. Бугун германиялик тадбиркор Ронни Фрёлих айтганидек «Агар Яқин Шарқда муваффақиятга эришмоқчи бўлсангиз, Саудия Арабистонида бўлишингиз керак – бўлди».
Бундан ташқари, БАА Форс Кўрфази мамлакатларида мавжуд энг либерал турмуш тарзи билан чет элликларни жалб қилишда биринчи бўлди. Кейинчалик, қироллик ҳам туризмни рағбатлантириш учун концертлар, спорт тадбирлари ва фильм намойишларини ўз ичига оладиган муҳим ўзгаришларни эълон қилди.
Яна бир ҳолатда Абу Даби чет элликларга ўз бизнесларига тўлиқ эгалик қилишга ва энди маҳаллий ҳамкорларга муҳтож бўлмасликка рухсат берди.
Emirates NBD Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларини тадқиқ этиш бўлинмаси раҳбари Хадича Ҳақнинг сўзларига кўра: «Агар рақобатли устунликларини қўлдан чиқаришни истамаса, БАА замон билан ҳамнафас бўлиши ёки олдинда қолиши керак. Бир неча йил давомида нефтнинг бир баррели 100 доллар турганда чет эл инвестицияларини жалб қилишга зарурат йўқ эди. Ҳозир эса вазият ўзгарганлиги аниқ».
Сўнгра БАА хорижий мутахассислар ва инвесторлар берувчи 10-йил яшаш визаси учун мурожаат қилишга рухсат бериб, Форс Кўрфазининг бошқа мамлакатлари учун ставкаларни янада кўтарди. Бинобарин, бу Саудия Арабистонини 49 мамлакат учун ўз электрон виза дастурини эълон қилишга мажбур қилди.
Бироқ, ар-Риёд ўз фойдасига ишлайдиган баъзи омилларга эга, у майдони ва ўсиш учун катта имкониятлар туфайли пойгада ғалаба қозониши мумкин.
Биринчидан, аҳолиси 34 млн кишидан иборат – БААдан уч баравар кўп – бўлган мамлакат Форс Кўрфази минтақасида энг йирик бозор бўлиб қолавермоқда. БАА майдони кичиклиги, гарчи у самарали ва инновацион бўлсада, мамлакатнинг асосий камчилиги бўлиши мумкин.
Иккинчидан, NEOM пайдо бўлиши билан мусобақалашув характери ўзгарди, чунки шаҳар лойиҳаси умумий ҳисобда 27 000 квадрат километрни қамраб олади, бу деярли кичик бир мамлакат майдони билан тенгдир. Рақобатни янги даражага олиб чиққан «Линия» мутлақо янги концепцияни қўшди. Таққослаш учун, БААда асосан кичикроқ кўламли лойиҳалар бор.
Учинчидан, компаниялар очилиши, шартномаларнинг мажбурий бажарилиши ва рухсатнома олишга чекловлар юмшатилганидан сўнг Саудия Арабистони Жаҳон банкининг 2020 йил учун «Бизнес юритиш» ҳисоботида энг илғор мамлакат деб тан олинди. Лекин шунга қарамай, қироллик қайта ишланмаган рақамлар бўйича ССЗдаги ҳамкоридан сезиларли даражада ортда қоляпти. 16-ўринга қарши 62-ўрин.
Демак, агар NEOM ва «Линия» билан ҳаммаси яхши бўлса, трансмиллий компаниялар якуний ҳисобда Саудия Арабистонига ҳеч қандай рағбатлантиришсиз ҳам кўчиб ўтиши мумкин.
Охирги йил давомида айрим компаниялар Саудия Арабистонида жойлаша бошлади. Бу ўзгаришни қайд этаркан, Яқин Шарқ бўйича Michael Page ҳамкори Том Уотсон айтдики: «Охирги 18 ой ичида биз биз бутун дунё бўйлаб кўчмас мулк соҳасида кўплаб юқори мартабали раҳбарлари гига-лойиҳаларда иштирок этиш учун кўчиб ўтганлигини кўрдик».
Керакли натижа муқаррар, чунки коронавирус пандемияси қиролликдаги компаниялар учун "унумдор замин" яратди, дейди Google компаниясининг кўп миллатли технология компанияларига маслаҳат берувчи Форс Кўрфазида алоқалар бўйича собиқ раҳбари Сем Блаттеис. Унинг қайд этишича, юқори технологияли компаниялар "сўнгги бир неча ҳафта ичида Саудия Арабистонида ўсишни кучайтирмоқда."
Бизга эса фақат кузатиш қолади — минтақа икки юқори технологияли ва жуда иззатталаб етакчига дош бера олармикан?